

Ҳозирда муаммолар гирдобига тушиб қолган монегасклар устози Леонардо Жардимнинг "курсиси қимирлаб қолган". У ФИФА кунларида истеъфога чиқиши катта эҳтимол бўлиб турибди.
Ҳозирда унинг ўрнига номзод сифатида "Арсенал"нинг афсонавий футболчиси, ҳозирда Бельгия термасида ёрдамчи мураббий Тьерри Анри келтирилмоқда. Яқин кунларда унинг тайинлови амалга ошиши мумкин.
Маълумот учун, "Монако" сўнгги марта 11 августда ғалаба қозонди. Шундан кейинги 10 учрашувда 3 дуранг қайд этган Жардим шогирдлари 7 марта мағлубиятга учради. Жамоа турнир жадвалида ҳозирда 6 очко билан 18-ўринда кетмоқда.


