UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   9 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

"Аниқ мақсади йўқ жамоа, капитани йўқ кемага ўхшайди". Шенол Гюнешнинг ҳаётий қоидалари Янгиликлар

"Аниқ мақсади йўқ жамоа, капитани йўқ кемага ўхшайди". Шенол Гюнешнинг ҳаётий қоидалари

Шенол Гюнеш 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида Туркия термаси устози бўлиб жамоасига учинчи ўринни олиб берганди.

Бундан ташқари, у Жанубий Кореяда ҳам фаолият юритган. У илк бор Туркия клубини УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиққан мураббий ҳисобланади. Бугун сизлар билан ҳам футболда, ҳам ҳаётда улкан тажрибага эга инсон ҳақида гаплашамиз.

Мен 15 ёшимгача Трабзон шаҳрида яшаганман. Ўша пайт дўстларимнинг турли хил ўйинчоқлари бўларди. Менинг севимли машғулотим эса тўп тепиш эди. Имкон йўқлигида ҳаттоки, пластмассадан копток ясаб, дўстларим билан тўп тепган пайтларимиз ҳам бўлган. Бунинг бизга аҳамияти йўқ эди. Асосийси биргаликда футбол ўйнашимиз эди.

Гоҳида болаликда футболдан завқланганингиз, хурсандчилик, ҳамкорлик, мағлубият алами каби ҳиссиётлар профессионал лигага қадам қўйганингизда сизни тарк этадигандек туюлади.    

“Трабзонспор” жамоасига ўтганимда шифокорлар футболни ташлашим кераклигини таъкидлашган. Чунки белим билан боғлиқ муаммолар бунга тўсқинлик қилаётганди.

Мен кўп бор жароҳат олганман. Футбол — ажойиб ўйин. Балки, шунинг учун ҳам, оғриқларга қарамай бу спорт туридан кетишни хоҳламагандирман.  

Биз яхши натижаларга эришдик, менимча, дарвозабон сифатида ёмон ўйин кўрсатмадим. Аввалига, бу менга ёқмаганди. Лекин касбимни севганим сабабли 20 йил шу соҳада фаолият юритдим.

Вазият кўп бор ўзгарди. Қумли майдондан тортиб, материаллар етишмовчилиги, вақт камлиги, дарвозабон қўлқопи йўқлиги учун ўйинда иштирок этолмаганмиз ва ҳомийга муҳтожлик сезганмиз. Лекин бундан тушкунликка тушиб қолмай, қийин вазиятлардан қандай чиқиб кетиш йўлини излаганмиз.

Мен ҳали футболчи бўлган пайтимда бош мураббий сифатида ҳам ишлаганман. Жамоа сардори бўлганим учун баъзида машғулот ўтказишга, баъзида эса мураббийлик штатидагиларга ёрдам беришга тўғри келарди. Ўша пайтдан бошлаб жамоани қандай бошқариш кераклигини ўрганиб боргандим.

Мен 4 йил ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаганман. Бу касблар бир-бирига жуда ўхшайди. Ҳар иккисида ҳам сиз одамларни бир гуруҳга бирлаштирган ҳолда бошқаришингиз керак. Ўқитувчи тўғри йўлни кўрсатиб, аниқ мақсад сари сизни етаклайди. Мураббийнинг нияти ҳам худди шундай.

Аниқ мақсади йўқ жамоа капитани йўқ кемага ўхшайди.

Менинг ватандошларимга сабр етишмайди. Улар кутишни ёмон кўради. Агар бироз ушланиб қолсангиз, жанжалнинг тагида қолдим деяверинг. Жанубий Кореяда эса бундай ҳолатни умуман учратмайсиз. Улар сабрли, қанча десангиз шунча кута олади.

Агар чемпион бўлишни истасангиз, худди чемпиондек яшашингиз керак. Хатти-ҳаракат, нутқ, ўйин услуби каби ҳислатларингиз бир-бирига доимо мос келиши шарт.

Сиз кўрадиган кино қизиқарли бўлиши керак. Агар у сизга ёқмаса, у ҳолда вақтингизни бекорга сарфлаган бўласиз. Футбол мухлиси ҳам ўйиндан завқланиш учун стадионга боради. Агар ўйинчи майдонда ҳужум қилмай, тўпни у ёқдан бу ёққа судраб олиб юраверса, томошабин зерикади ва кетказган вақтига ачинади. Бу мураббий ва жамоанинг камчилиги, мағлубияти ҳисобланади.  

Обрў, лавозим ва пул —ҳеч кимга умрининг сўнгигача берилмайди. Ўзликни сақлаб қолиш инсоннинг энг асосий вазифаси деб ўйлайман.

Ҳар кимнинг футбол ҳақидаги фикри турлича. Менимча, ёш бола ҳам, мутаҳассис ҳам танқид қила олади. Шунинг учун, мен танқидни тўғри қабул қиламан.    

Футбол соҳасидан кетганимдан сўнг ёзувчи бўлсам керак. Чунки китоб ёзиш ниятим бор.


УЕФА расмий сайтидан Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика