

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем мухлислар овози асосида мукофотга сазовор бўлди. "Арсенал"дан Деклан Райс иккинчи, "Бавария"дан Ҳарри Кейн учинчи ўринни эгаллади.
Ушбу мукофот Англия терма жамоасидаги ўйинлар учун берилади. Беллингем ўтган мавсумда миллий жамоа сафида 8 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган эди.



