Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди
21 мар 11:30
Янгиликлар
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дион Даблин "Манчестер Сити"да ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга қандай баҳо берилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

"У нимадир нотўғри кетганида ёрдамга келадиган ўйинчи – доим эътибор марказида. Баъзида омад келмаётган бўлса-да, ёмон футболчи эмас. "Манчестер Сити" вакиллари ва клубга яқин одамлар билан суҳбатлашганда, улар уни тажовузкор, тўпни яхши бошқарадиган, тез ҳаракат қиладиган ўйинчи сифатида таърифлашмоқда. Унинг кўплаб афзалликлари бор", – деди собиқ футболчи.
Даблин "Манчестер Юнайтед", "Ковентри" ва "Астон Вилла" жамоаларидаги ўйинлари билан ном қозонган. У Англия Премьер-лигасида 312 ўйин ўтказиб, 111 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар