Англия терма жамоаси футболчиси уйига қайтиб кетди

Aslanov Jasurbek
3 июл 2018, 13:54
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт жамоа ярим ҳимоячиси Фабиан Делф уйига қайтганини маълум қилди.

"Манчестер Сити"нинг 28 ёшли хавбеки Бельгияга қарши ўйиндан (0:1) сўнг хотини фарзанд кўриши учун Англияга учиб кетди. Улар учинчи фарзандини кутишмоқда.

"Футболдан муҳимроқ нарсалар бор ва уларнинг бири - оила. У оиласи учун ўша ерда бўлиши керак.

У қайтади, ҳаммаси бола дунёга келишига боғлиқ" - дейди мураббий.

Бугун Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 1/8 финалида Колумбияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com