

Унда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўйин тақдири биринчи бўлимнинг ўзида ҳал этилди. Виллиан дублга эришган бўлса, Педро ва Жиру биттадан гол уришга эришди. Таъкидлаш ўринли Оливье Жиру “Челси” сафида илк голини киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа “Челси” 1/4 босқичига йўл олди.
“Челси” – “Халл Сити” 4:0.
Голлар: Виллиан, 2 (1:0); Педро, 27 (2:0); Виллиан, 32 (3:0); Жиру, 42 (4:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Мейлер, 51. (Халл Сити)





