UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  1 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Андрей Микляев: "Омад бизга кулиб боқди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Омад бизга кулиб боқди"

«Навбаҳор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фиркларини билдирди.

Андрей Микляев («Локомотив» жамоаси бош мураббийи): - Учрашув гувоҳи бўлганларингиздек, бироз асабий тарзда ўтди. Яъни ҳис ҳаяжон ўз таъсирини ўтказди. Яхшиямки, ўйин охирларида омадимиз чопиб, ғалабани қўлга киритдик. Умуман олганда баҳс давомида устунликка эришдик. Бугун таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келгандик. Икки нафар асосий ҳимоячиларимиз Яничич ва Мустафоевлар жароҳат туфайли майдонга туша олишмасди. Шу сабабли айрим ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдик. Учрашувда одатий услубимиз, яъни ҳужумкор ўйин кўрсатиш борасида айрим қийинчиликларга дуч келдик. Майдоннинг ҳолати бунга сабаб бўлди. Бундай шароитда ҳимояланишдан кўра ҳужумлар ташкил этиш осон бўлмайди. Гол уриш учун имкониятлар бўлсада, хатоларга йўл қўйдик. Бунинг оқибатида, ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Шундан сўнг гол уришимиз осон бўлмади. Йигитларга охиригача курашганликлари учун раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Натижада омад бизга кулиб боқди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика