UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  0 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  8 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

Андрей Микляев: "Гуруҳдан чиқа олсак чорак финалга етиб бора оламиз" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Гуруҳдан чиқа олсак чорак финалга етиб бора оламиз"

Эртага, 9 май куни Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи, 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" (Дубай) - "Локомотив" (Тошкент) учрашуви бўлиб ўтади.
Айни пайтда "Локомотив" вакиллари Дубайда бўлиб туришибди. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва ҳимоячи Муҳаммад Коне саволларга жавоб қайтаришди.

Андрей Микляев: - Эртага иккала жамоани ҳам қизиқарли ва муҳим баҳс кутмоқда. Эртанги ўйинда бизнинг гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади. Бунинг учун эса фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Рақибимиз "Ал Аҳли"ни дуранг ҳам қониқтиради. Ўйлайманки, эртанги беллашувда жамоамиз чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонади ва гуруҳдан чиқади.

Жамоамиз олдига бу йил Чемпионлар лигасида қўйилган вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш. Биз ўтган йил чорак финалга қадар етиб боргандик, ўйлайманки, гуруҳдан чиқсак бу йил ҳам шу натижани такрорлай оламиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин босим остида ўтади ва эртанги учрашув ҳам бундан холи эмас. Сафимизда 20 нафар яхши футболчи бор ва улар бир-бирларининг ўрнини тўлдира олишади.

Муҳаммад Коне: - Бош мураббий айтиб ўтганидек, эртага фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қиламиз. Бизга бу ўйиндаги ютуқ жуда зарур. Бунинг учун ҳавонинг жуда иссиқлиги ҳам таъсир ўтказмаслиги керак. "Ал Аҳли" кучли жамоа, лекин уларни Тошкентда мағлуб этганмиз. Эртага ҳам шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика