UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  21 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Андрей Микляев: "Ал Ҳилол"дан олдин "Пахтакор" билан муҳим ўйинимиз бор" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ал Ҳилол"дан олдин "Пахтакор" билан муҳим ўйинимиз бор"

"Обод" - "Локомотив" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.
"Барчаси режамиз бўйича кетди. Гол уришимиз керак эди, урдик ва ғалаба қозондик. Яна кўпроқ уришимиз мумкин эди. Рақиб ҳимояда ўйнашини билардик. "Обод" қарши ҳужумда ҳаракат қилди", - дейди Микялев.

- Файзиев асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйдими?
- Нимага энди. Бизда рақобат жуда кучли, шу боис барчага имконият бераяпмиз. Ким ўзини кўрсатса асосий таркибда тушади.

- Иван Нагаев кам майдонга тушмоқда...
- Бир вақтнинг ўзида уч нафар ҳужумчи билан ўйнай олмаймиз. Шу боис ҳозирча Иван Нагаев фақат захирадан тушмоқда.

- Жамоа мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Шундай бўлса ҳам камчиликлар борми?

- Албатта. Камчиликларимиз жуда кўп. Фақат бу ички сирларимиз. Камчиликлар устида иш олиб бораяпмиз. 

- "Ал Ҳилол"ни ўрганишни бошладингларми?

- Тўғриси ҳозирча бу жамоани ўрганишни бошлаганимиз йўқ. Сабаби олдинда бизни "Пахтакор"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика