

ESPN нашрининг хабар беришича, Мбаппе терма жамоалар миқёсидаги учта энг нуфузли турнирнинг плей-офф босқичида учта ва ундан кўп гол урган тарихдаги ягона футболчидир. Килиан ҳисобида Россиядаги ЖЧ-2018 плей-оффида учта гол, Қатардаги ЖЧ-2022 турнирида бешта гол ва жорий мусобақанинг иккита ўйинида аллақачон учта гол мавжуд.
Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Франция терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоаси билан тўқнаш келади.



