ЖЧ-2026. Франция пенальтидан урилган гол эвазига Парагвайни енгди. Чорак финалдаги рақиб – Марокаш

5 июл 2026, 04:05
ЖЧ-2026 1/8 финал доирасидаги Парагвай — Франция ўйини якунланди.

Парагвай – Франция 0:1

Бош ҳакам – Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

Қанот ҳакамлар – Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин (иккаласи ҳам Ўзбекистон)

Тўртинчи ҳакам – Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)

ВАР ҳаками (VAR) – Хуан Лара (Чили)

ВАР ёрдамчи ҳакамлари – Марко Ди Белло (Италия), Жо Дикерсон (АҚШ)

Захира қанот ҳаками – Толиб Ал-Марри (Қатар)

Гол: 0:1 – 70, Килиан Мбаппе

Парагвай: 12. О. Хиль, 2. Г. Веласкес, 3. О. Альдерете, 4. Х. Касерес, 6. Х. Алонсо, 15. Г. Гомес, 8. Д. Гомес, 10. М. Альмирон, 14. А. Кубас, 23. М. Галарса, 19. Х. Энсисо.

Захира: 1. Г. Фернандес, 22. Г. Ольвейра, 5. Ф. Бальбуэна, 13. Х. Канале, 26. А. Майдана, 7. Р. Соса, 11. Маурисио, 16. Д. Бобадилья, 20. Б. Охеда, 24. Г. Кабальеро, 9. А. Санабрия, 17. А. Гамарра, 18. А. Арсе, 21. Г. Авалос.

Франция: 16. М. Меньян, 3. Л. Динь, 4. Д. Юпамекано, 5. Ж. Кунде, 17. В. Салиба, 6. М. Коне, 14. А. Рабьо, 7. У. Дембеле, 10. К. Мбаппе, 11. М. Олисе, 12. Б. Барколя.

Захира: 1. Б. Самба, 23. Р. Риссер, 2. М. Гюсто, 15. И. Конате, 19. Т. Эрнандес, 21. Л. Эрнандес, 26. М. Лакруа, 8. О. Тчуамени, 13. Н. Канте, 18. У. Заир-Эмери, 24. Р. Шерки, 25. М. Аклиуш, 9. М. Тюрам, 20. Д. Дуэ.

90+10. Ўйин якунланди.

90+6. Хавфли вазият! Мбаппенинг кетма-кет икки зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқ қўшилди.

89. Зарба! Мбаппе тепган тўпни рақиб посбони қайтарди.

86. Алонсо жарима майдончаси яқинидан хавфли зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

84. Францияда ўзгариш: Дембеле ўрнига Шерки.

81. Мануэль Коне майдон марказида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам вазиятни эътибордан четда қолдирмади ва қоидани бузган франциялик футболчига сариқ карточка кўрсатди.

73. Учрашувда қисқа танаффус — бош ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият берди.

71. Парагвайда икки ўзгариш.

70. ГОЛ! Франция ҳисобни очди! Килиан Мбаппе пенальтини совуққонлик билан, аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Рақиб дарвозабони тўпнинг йўналишини топа олмади ва бошқа томонга сакради.

68. Пенальти.

66. Ўйинда ҳаяжонли дақиқалар! Бош ҳакам ВАР монитори ёнига йўл олди ва вазиятни шахсан кўздан кечирмоқда. Гап шундаки, жарима майдончаси ичида Дезире Дуйига нисбатан қоида бузилган бўлиши ва Парагвай дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Кутамиз.

64. Килиан Мбаппе рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, бироқ унинг бу уриниши анча ноаниқ чиқди.

61. Парагвай терма жамоаси таркибида ўзгариш: майдонни Алдерете тарк этди, унинг ўрнига баҳсга Канале қўшилди.

Франция терма жамоаси таркибида ҳам ўзгариш: майдонни Брэдли Барколья тарк этди, унинг ўрнига баҳсга Дезире Дуйи қўшилди.

54. Мануэль Коне олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ Парагвай терма жамоаси дарвозабони маҳорат кўрсатиб, хавфли тўпни қайтариб қолди – ажойиб сейв!

53. Килиан Мбаппе бурчак тўпини тезкорлик билан ўйинга киритиб, Усмон Дембелега пас узатди. Рақиб ҳимоячилари ғафлатда қолган вазиятда у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ олис бурчакни кўзлаб йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Имконият бой берилди.

49. Адриен Рабьо олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ унинг ижросидаги бу уриниш ноаниқ чиқди — тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Жамоалар яшил майдонга қайтишди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, ўйиннинг кейинги 45 дақиқасига старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди! Ҳакам ҳуштаги чалиниб, футболчиларни танаффусга таклиф этди. Биринчи бўлимдан сўнг стадиондаги электрон таблода ноллар сақланиб турибди.

Жамоалар бироздан сўнг майдонга қайтишади, ҳозирча эса қисқа танаффус.

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. Жамоалар танаффусга қадар ҳисобни очиш учун ҳаракат қилишмоқда.

43. Мануэль Коне жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди – тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

38. Учрашувда қоида бузилди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг юзига уриб юборишди. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва Парагвай дарвозаси томон хавфли нуқтадан жарима тўпи белгилади.

36. Майкл Олисе жарима тўпини ҳаволатиб узатиб берди. Рақиб жарима майдончаси ичида юзага келган хавфли вазиятда Парагвай терма жамоаси ҳимоячилари катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Франция фойдасига бурчак тўпи.

33. Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо олис масофадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

32. Франция терма жамоасидан ўнг қанотдан хавфли узатма амалга оширилди, бироқ жарима майдончаси ичида турган Килиан Мбаппе тўпга бош билан зарба йўллай олмади. Имконият қўлдан бой берилди.

28. Диего Гомес рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, бироқ унинг ижросидаги бу уриниш анча ноаниқ кўриниш олди. Тўп дарвозадан анча узоқдан ўтиб кетди.

24. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев футболчиларга сув ичиб олиш ва дам олиш учун қисқа танаффус эълон қилди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли ўйинда "cooling break" (салқинланиб олиш дақиқаси) юзага келди. Мураббийлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, шогирдларига ўз кўрсатмаларини тушунтиришмоқда.

22. Хавфли вазият! Мануэль Коне рақиб жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

17. Франция терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Мануэль Коне Килиан Мбаппе йўналишида рақиб жарима майдончаси ичига хавфли узатма амалга оширди. Бироқ тўп бироз ноқулай тарзда келгани боис, 10-рақамли футболчи уни ўзига бўйсундира олмади ва имконият бой берилди.

13. Парагвайликлар илк хавфли ҳужумни ташкил этишди. Белгиланган стандарт вазиятдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Франция терма жамоаси ҳимоячилари ишончли тарзда қайтариб юборишди.

5. Майдонда Франция терма жамоасининг яққол устунлиги кузатилмоқда. Французлар тўп назоратини тўлиқ ўз қўлларига олиб, рақибни босим остида ушлаб туришибди. Аммо Парагвай ҳимоячилари тартибли ўйин намойиш этиб, уларга якуний зарбани бериш учун мутлақо имкон қолдиришмаяпти.

1. Учрашувга старт берилди! Бош ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳуштаги чалинди ва футболчилар тўпни ўйинга киритишди. Баҳс бошланди, жамоаларга омад тилаймиз!

Жамоалар майдонга тушиб келишди! Стадионда ажойиб атмосфера. Учрашув бошланишига бир неча дақиқа қолди, футболчилар ва ҳакамлар яшил майдонда саф тортишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›