

"Мен унга яқинлашдим ва ҳали бирор нима дейишга улгурмасимдан, у мени бағрига босди ва шундай деди: “Баракалла. Сен ажойиб дарвозабонсан. Яқинларинг сен билан жуда фахрланишса керак”. Лео каби инсондан бундай сўзларни эшитиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга.
Мен унга миннатдорчилик билдирдим ва: “Раҳмат, Лео. Сен энг зўрисан”, деб жавоб қайтардим. Кейин ундан ўша ўйиндаги либосини сўрадим. У табассум қилди ва: “Албатта. Мен уни сенга трибуна ости йўлагида бераман”, деди. Мен бундай лаҳзаларни умримнинг охиригача эслаб юраман", — дея Возиньянинг сўзларини парагвайлик журналист Бруно Понт ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.



