UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  25 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда Янгиликлар

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда

Бу йил биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси футболчилари қишки таътилга чиқишди.
Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Қолаверса, шу куни жамоамиз мавсум якунига доир байрам кечасини ўтказди. Ана шу банкетдан сўнг футболчилар 15 декабрга қадар қишки таътилга чиқдилар.

Келаси мавсумда “Андижон” олий лигада иштирок этиши боис жамоа шунга яраша тайёргарлик кўради. 15 декабрдан бошланадиган дастлабки йиғин Андижонда олиб борилади. Ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг тикланиш жараёни ўтказилади. Жорий мавсумда ижарага олинган Сергей Смородин, Андрей Сидоров, Акмал Турсунбоев (барчаси “Пахтакор”), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Сардор Соибов (“Нефтчи” каби футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишди. Ҳозирча жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ. Албатта, янги мавсумга тайёргарлик бошланганда мураббийлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган. Шу боис мавсумлар оралиғида “Андижон” жамоасида ҳам ўзгаришлар бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика