

Машғулотларни ОФК инструктори Аваз Максумов ва курс кординатори Фаррух Закировлар олиб боришмоқда.
Футзал мураббийлари учун ташкил этилаётган махсус ўқув курсининг назарий машғулотлари Андижон футбол мактабида ташкил этилаётган бўлса, амалий машғулотлар Андижон шаҳридаги 2-БЎСМ залида ўтказилмоқда. Мазкур ўқув курслари 12-17 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 20 нафар футзал мураббийлари машғулотларда иштирок этмоқдалар.
Бекзод Толибов тайёрлади.





