Тошкентда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари бошланди
25 дек 2018 17:28
Янгиликлар
Тошкентда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари бошланди
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси нафақат футбол, балки футзал бўйича мураббийлар малакасини ошириш ва бу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Жумладан, бугун 25 декабрь куни Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича футзал мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари бошланди. Ўқув курсларини ФИФА ва ОФК инструктори эронлик Парнов Абдулҳуссайн олиб бормоқда. Унга координатор сифатида Аваз Махсумов тайинланган.
Мазкур ўқув курслари "Миллий" стадионда бўлиб ўтяпти, унда 17 нафар мураббийлар иштирок этмоқда. Мураббийлар курслар давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб боришмоқда.
Ўқув курслари 30 декабрга қадар давом этади. Имтиҳонларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФКнинг Level 1 халқаро сертификатлари топширилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар