UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  3 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  6 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  10 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  8 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  21 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28

"Андижон" 2018 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди ФОТО Янгиликлар

"Андижон" 2018 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирди ФОТО

Про-лига баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланган “Андижон” жамоаси ҳам чемпионатга астойдил тайёгарлик олиб борди.

Хабарингиз бор, таркибда сезиларли ўзгаришларга қўл урилди. Одатда мавсум бошланишидан олдин “Андижон” жамоасини мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг оммага таништириш маросими ўтказилади.

4 апрель куни вилоят касаба уюшма ташкилотлар бирлашмасининг мажлислар залида ана шу тадбир уюштирилди. Унда футбол ишқибозлари, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Табиийки, “Андижон” жамоасининг тўлиқ таркиби ва мураббийлар штаби мазкур маросимнинг асосий қаҳрамонлари бўлишди. Шу билан бирга маросимнинг расмий кишилари сифатида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Тошпўлатов, Андижон вилояти футбол федерацияси 1-вице-президенти Бекзод Каримов, вилоят касаба уюшма ташкилотлар бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари Шавкатбек Нишонов ҳамда “Андижон” клуби менеджери Исломбек Рустамовлар қатнашишди. Тадбирни “Соғлом авлод” стадионининг сухандони Ғуломқодир Абдураҳимов олиб борди. Дастлаб жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Тошпўлатов сўзга чиқиб, барчани футбол мавсуми билан бошланаётгани билан қизғин муборакбод этди:

- Андижон вилояти спорт соҳасида ҳам республикамизда ўз ўрнига эга. Шу боис спорт турларида энг юқори мақсадлар сари курашган ҳолда ўз мақсадларимизга эришиб келяпмиз. Шу маънода айтганда, футболда ҳам умидларимиз катта. Бу йил “Андижон” жамоаси янгитдан шакллантирилди. Мухлисларнинг эса жамоамиздан умиди катта. Ишонаманки, жамоамиз мавсум давомида ўзининг ишончли ғалабалари билан ишқибозларимизни хурсанд қилади, - деди Тошпўлатов.

Шундан сўнг Андижон вилояти футбол федерациясининг 1-вице-президенти Бекзод Каримовга сўз берилди:
-  Бизнинг асосий мақсадимиз вилоятимизда спортни ва айниқса, футболни ривожлантиришдан иборат. Бунинг учун вилоятимиз ҳокими томонидан нафақат “Андижон” жамоамизга, балки барча футбол мактабларига шароит ва имкониятлар яратиб бериляпти. Вилоят ҳокимимиз таъкидлаб ўтганларидек, “Андижон” клубининг асосий мақсади Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳаммамиз бир тан-у, бир жон бўлишимиз керак. Клуб раҳбарияти ҳам мақсаднинг бажарилиши йўлида тинмай ҳаракат қилишяпти. Умид қиламанки, юзимиз ёруғ бўлади - дея фикр билдирди, Каримов.

“Андижон” клуби менеджери сифатида қатнашган Исломбек Рустамов эса жамоанинг янги мавсум учун кўрилган тайёргарлиги ва таркиб ҳақида маълумот бериб ўтди: 
-  Авваламбор, барчани янги футбол мавсуми бошланаётгани билан чин қалбимдан табриклайман. Сизлар билан 2018 йилги мавсумда иштирок этадиган жамоамизнинг тақдимот маросимида учрашиб турибмиз. Хабаринглар бор, “Андижон” клубида Элдор Усмонович Сакаев 14 январдан расман бош мураббий сифатида иш бошлаган. Шунга яраша таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. ПФЛ талабига кўра про-лигада ҳар бир клуб 25 нафар футболчини “заявка” қилиш имкониятига эга бўлади. Биз куни кеча белгиланган тартибда барча ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлдик. Шундан 10 нафари андижонлик футболчиларни ташкил этади. Жумладан, Жавоҳир Қиличев, Хушнуд Авилов, Илдар Маматказин, Артур Маматказин, Дониёр Абдуманнопов, Бегзод Ғанижонов ва бир қатор футболчиларни айтишим мумкин. Бош мураббий курашчан жамоани шакллантирди. “Андижон” қишки йиғинда Андижон-Чирчиқ-Тошкент йўналиши бўйича тайёргарлик олиб борди ва бир қатор назорат учрашувлари ташкил этилди. Унда кўплаб футболчилар ҳам қатнашишди ва якунда бош мураббий таркиб масаласида якуний хулосасини чиқарди. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу йил “Андижон” трансфер ойнасида анча фаоллик кўрсатди. Хусусан 5 нафар футболчимизни бошқа клубларга ижрага бердик. Фарҳод Бекмуратовга Тошкентнинг “Локомотив” клубидан қизиқиш бўлди ва уни 2018 йил сўнггига қадар ижарага бердик. Ҳимоячи Қаҳрамон Маҳамаджонов “Истиқлол” клубига бориб қўшилди. Маҳамаджонов аслида яхши футболчи ва уни ўткан йили жамоамизга кўп фойдаси тегди. Аммо бу йил юзага келган рақобат туфайли Қаҳрамон катта эхтимол билан захирада қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Шунинг учун уни Фарғона жамоасига мавсум охирига қадар ижарага бердик. Бундан ташқари андижонлик иқтидорли футболчилар Бахтиёр Қосимов, Жаҳонгир Маҳсудов ва Фарруҳ Бекмуратовни Уйчининг “Хотира-79” жамоасига жорий йилнинг сўнггига қадар ижарага бердик. Энди уларда кўпроқ ўйин амалиёти бўлади. Хабарингиз бўлса керак, “Хотира-79” жамоасида айни дамда “Андижон”га бегона бўлмаган Нозим Муллаохунов ишламоқда - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди, Рустамов.


Клуб менеджеридан кейин кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлган жамоа бош мураббийи Элдор Сакаев ҳам ўзининг фикрларини қуйидагича изҳор этди:
 
-  Биз сиз мухлислар билан учрашиб турганимиздан хурсандмиз, - дея гап бошлади Элдор Усмонович. – Ниҳоят, про-лига мусобақаси ҳам бошланиш арафасида турибди ва бу билан ҳамма мухлисларни табриклайман. Шуни айтишим керакки, биз жуда яхши кайфиятда мавсумга тайёргарлик кўрдик. Бизнинг олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Таркибни ҳам шунга яраша тузишга ҳаракат қилдик. Биринчи навбатда жамоамизга етарли даражада шарт-шароитларни яратиб бераётгани учун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шу билан бирга клуб раҳбариятига, спорт бошқармаси ва футбол федерациясига ҳам ташаккурларимни айтишни истардим. Биз асосан Тошкентда тайёргарлик кўрдик. Қишки йиғин давомида 40 дан ортиқ ўйинчиларни синовдан ўтказдик. Якунда эса 25 нафар футболчини ўзимизда олиб қолдик. Хабаринглар бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва профессионал футбол лигаси томонидан про-лига мусобақасида формат ўзгартирилиб, жамоалар “А” ва “Б” гуруҳларига ажратиб чиқилди. Бу йил про-лига савияси анча ошиши турган гап. Жамоаларнинг савиялари ҳам кучайиши кутиляпти. Бир сўз билан айтганда, про-лигада жуда қизиқарли мусобақа ўтказилади. Интрига ҳам шунга яраша ўтиши аниқ. Ҳеч бир жамоага осон бўлмаслиги ҳам олдиндан маълум. Энг муҳими, барча ислоҳотлар мухлисларни ўйлаб қилинди. Биз ҳам сиз ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашларингизга мухтожмиз. Бизнинг мақсадимиз Андижон халқини хурсанд қилиш. Барчамиз “Андижон”га бир мақсад учун келганмиз. Андижон футболини кўтариш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Андижонда иқтидорли ўйинчилар жуда кўп. Биз янги мавсум учун таркиб тузаётганимизда албатта бунга ҳам эътибор қаратдик. Натижада 10 нафар маҳаллий ўйинчилар жамоамизга ёрдам беришга тайёр турибдилар. Уларни ортга қайтаришда бизга ёрдам бергани учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдиришни хоҳлайман. Хушнуд Авилов, Бекзод Ғанижонов, Дониёр Абдуманнопов, Жавоҳир Қиличев каби истеъдод эгалари албатта жамоамизга ёрдам бера олишади. Булардан ташқари, яна уч нафар ёш умидли бўлган андижонлик футболчиларни кўз остимизга олиб қўйганмиз. Шунингдек, жамоамизда тажрибали ўйинчиларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Жумладан, Акмал Ортиқов, Сирож Ҳамроев, Илдар Маматказин, Иброҳим Отахонов, Алишер Абдувоҳидов, Шаҳбоз Жумабоев, Лазиз Убайдуллаев, Суннат Мамадалиев, Элдор Бойматов сингари футболчиларни айтишим мумкин. Умуман олганда, биз ҳар бир чизиққа иқтидорли ўйинчиларни йиға олдик. Барчасидан умидим катта ва табиийки, футболчиларимизга ишонаман. Биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз, футболчилар бор куч ва имкониятларини ишга солишади. Бизга ишонч билдираётган раҳбарият ва мухлисларнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қиламиз. Муҳими, бизни қўллаб-қувватланг ва бу жамоамизга катта руҳий далда бўлади, - деди Сакаев.

Шуни айтиш керакки, “Андижон” клуби янги мавсумда янги дизайн асосидаги “Joma” бренди остида яратилган формалардан фойдаланади. Бу ҳақида клуб менеджери маълумот бериб ўтди: - “Ўтган йили жамоамиз “Adidas” формаларидан фойдаланганди. Бу йил эса клуб раҳбарларининг қарори ва албатта бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда янги мавсумда “Joma” либосларида майдонга тушади. Жамоамиз ўз майдонидаги учрашувлар оқ либосдаги формада ҳаракат қилади. Меҳмондаги ўйинларда эса кўк формадан фойдаланамиз”.

Юқорида таъкидланганидек, таркибда катта ўзгаришлар бўлди. Уларни кенг оммага таништириш эса айни муддао эди. Умуман олганда, таркибдан жой олган 25 нафар футболчи янги мавсумда ўз рақамларига эга бўлган ҳолда мухлисларга яқиндан таништирилди.

 
Жамоа аъзоларига ўз футболкалари топширилгач, “Андижон” етакчиси ва жамоа сардори Иброҳим Отахонов шундай деди: 
- “Барча мухлисларимизни янги чемпионат старт олаётгани билан табриклайман. Жамоамизга раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Энди барча масала ўз қўлимизда қолди. Насиб қилса, кўзлаган мақсадимизга эришамиз деган умиддаман. Сиз мухлислар жамоамизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб турсанглар, биз қўлимиздан келганича сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”.

Бир неча йиллар давомида “Андижон” жамоасига ёрдам бериб келаётган, вилоят футболи учун бефарқ бўлмаган жонкуяр раҳбар, касаба уюшма ташкилотлар бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Нишонов ҳам янги мавсум бошланиши олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. “Мен алоҳида Элдор Усмоновичга миннатдорчилик билдираман. Уни кучли стратегияга эга мутахассис деб ҳисоблайман. Албатта, унинг бошчилигида “Андижон” жамоасидан ижобий натижа кутамиз. Шунингдек, Исломбек Рустамовни менеджер бўлиб ишга киришганидан хурсанд бўлдим. Бу йил жамоамизга енгил бўлмайди. Чунки про-лигада формат ўзгарди. Янги мавсумда ҳар йилгидан кўра жамоамизни кучлироқ қўллашимиз лозим.

Шу ўринда фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев ҳам сўзга чиққан ҳолда янги мавсумда “Андижон”дан умиди катта эканлигини, бунинг учун ишқибозлар охирига қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.
-  Янги футбол мавсуми бошланаётганидан жуда хурсандмиз. “Андижон” жамоасига чин юрагимиздан омад тилаймиз. Сиз футболчилардан шуни илтимос қиламанки, бор маҳоратингларни майдонда кўрсатинглар, биз мухлислар эса трибунада сизларни қўллаб-қувватлаймиз. Вилоят ҳокимимизга шароитлар яратиб бераётгани учун катта раҳмат. Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг битта гапи бор: Ютинглар ва пулингларни олинглар. Мен жамоамизга фақат омад тилайман.

Бир сўз билан айтганда, “Андижон” жамоасининг мухлислар билан учрашуви кўтаринкилик ва самимий руҳда ўтди. Мухлислар севимли жамоасига ишонишади ва Суперлигага қайтиши йўлида ўз клубини доимо қўллаб-қувватлашга тайёр.


 "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика