UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  13 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  7 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  5 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  7 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  13 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" Янгиликлар

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика