"Альмерия" ва "Вальядолид" Ла Лигага қайтди

Alisher
30 май 2022, 11:21
Сегунда 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра Ла Лигага кўтарилган икки клуб номи маълум бўлди.

Кеча, Сегунда 42-тур доирасида  "Альмерия" "Леганес" (2:2) билан дуранг ўйнади, "Реал Вальядолид" эса "Уэска" (3:0)ни мағлуб этди.

Шундай экан, чемпионатда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган "Альмерия" (81 очко) ва "Реал Вальядолид" (81 очко) келаси мавсум Испаниянинг элита лигасида иштирок этишади.

"Қизил-оқлар" сўнгги бор Испаниянинг олий дивизионида 2015 йилда ўйнашган эди. "Оқ-бинафшалар" эса бир йилдан сўнг элитага қайтишди.

Ла Лига учун яна битта йўлланма эса "Эйбар", "Лас-Пальмас", "Тенерифе" ва "Жирона" ўртасида плей-офф орқали аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia