Александр-Арнолд - ўша бурчак тўпи ҳақида: "Агарда ўхшамаганида мени ҳозиргача танқид қилишарди"

Mirjalol Normatov
22 сен 2019, 19:15
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд "Барселона"га қарши ўйиндаги бурчак тўпи ҳақида гапирди.

"Биз бу даражадаги тайёргарликни қилмагандик. Кўп нарсалар ҳиссиётлар орқали қабул қилинди. Мен имкониятни кўрдим ва ундан фойдаландим.

"Барселона" футболчилари мени кўрмаётганлигига аҳамият бердим. Дарвозабон эса барчани жойлаштириш билан овора. Рақиблардан ҳеч ким тўпни кўрмади ҳам.

Оригини марказда кўрдим. Аслида жарима майдончаси ичида биргина қизил рангли либосни кўраётгандим ва хавфли бўлса-да, тўпни унга қарата тепдим. Агарда бу ўхшамаганида мени ҳали ҳам танқид қилишаётган бўлишарди.

Менинг миям ушбу қарорни қабул қилиши учун сониянинг бир улуши керак бўлди. Ва бу ўзини оқлади: "Тепчи, нима бўларкин?", - деди ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express