UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  46 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Аламзада "Аталанта" Веронага сафар уюштиради: А Серия 17-тур превьюси Янгиликлар

Аламзада "Аталанта" Веронага сафар уюштиради: А Серия 17-тур превьюси

Бугун тунда Италия чемпионати навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Венеция" - "Ювентус"

"Венеция" бу ўйинда Окереке хизматларидан фойдалана олмайди, аммо таркибга Ампаду қайтиши кутилмоқда. Умуман олганда асосий муаммо бу "Венеция"нинг жуда кўп гол ўктазиб юбораётганида. Айнан шу жиҳат борасида клуб вакиллари бош қотириб кўришлари мақсадга мувофиқ бўларди. "Ювентус"да ҳам таркиб билан боғлиқ муаммолар етарли. Аллегри яқинда Пеллегрини ва Кулушевски ҳам сафдан чиққанини инобатга олиб, беллашувга режа тузишига тўғри келади. Маккенининг таркибга қайтиш эҳтимоли юқори эканлиги эса клуб мухлисларини бироз хурсанд қилиш учун баҳона бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳужум чизиғида Дибала-Моратани кўрсак, қанотдан уларга Бернардески ёрдам бериши зарур.

Сўнгги бор ушбу жамоалар 2002 йил учрашув ўтказган. Ўшанда "Ювентус" 1-ўринни қўлга киритган, "Венеция" эса А Серия билан хайрлашганди - сўнгги ўрин. "Кекса синьора" ўша баҳсни 2-1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган, бу сафар ҳам фаворит туринликлар. "Ювентус" етакчиларга анча яқин келиб олди. Шундай экан, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотиш мумкин эмас.


"Женоа" - "Сампдория"

Андрей Шевченконинг "Женоа"даги ишлари умуман юришмаяпти. Жамоа унинг қўл остида ғалаба у ёқда турсин, гол ура олмаяпти. Бироқ "грифонлар" дуч келаётган муаммоларни ҳам унутмаслик лозим. Бу сафар ҳам жамоага қатор кучли футболчилар ёрдам бера олмайди. Теоретик жиҳатдан Стураро ва Максимович соғайиб улгуришлари мумкин, аммо асосий таркибда яна Пандев ва Сабеллани кўрсак ажабланманг. "Сампдория"да эса янги йўқотишлар йўқ. Дамсгоор ҳамон даволанмоқда, Торгоресса балки маълум вақт ўйин амалиётига эга бўлар. Ҳужумда эса тажрибали Квальярелла ва Габьядинини кўрамиз.

Сўнгги ўзаро учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган: 1-1. Албатта Генуя дербиси доимо мухлислар эътиборида бўлган ва муросасиз баҳслар, қизиқарли вазиятларга бой бўлган. Бироқ бугунги кунда жамоаларнинг ҳолати оптималдан анча йироқ. Шундай бўлсада, "Сампдория" фаворит ҳисобланмоқда, бунга қарамай, биз Шевченко "Женоа"си ниҳоят гол ура олади деб ўйлаймиз.


"Верона" - "Аталанта"

Афсуски, Давидович жароҳат олди ва бу ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Фработтанинг ҳам майдонга туша олмаслиги аниқ бўлиб улгурган, Барак ва Калинич жамоага ёрдам бера оладими деган савол очиқлигича қолмоқда. Кевин Ласанья асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори. ЕЧЛдан чиқиб кетиш "Аталанта" учун чиндан жиддий зарба бўлди. Гасперини жиддий ротацияга қўл урса, ажаб эмас. Шундай экан Иличич ва Пессинани асосий таркибда кутиш мумкин, бироқ ҳужумнинг олди чизиғида Муриэль эмас Сапата туширилса керак.

Охирги ўзаро ўйинда "Аталанта" 2-0 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир ҳам бергамоликлар фаворит ҳисобланмоқда, лекин тахминимизча бу сафар уларга у қадар осон бўлмайди. "Верона" бир неча бор курашувчан жамоа эканлигини кўрсатиб қўйган ва бизни муросасиз кураш кутиб турибди.


"Сассуоло" - "Лацио"

Мезбонлар учун хушхабар - Жереми Бога сафга қайтмоқда. Умуман олганда, агар Обянг майдонга туша олса, "Сассуоло"нинг таркиб борасида жиддий муаммоси йўқ. "Лацио" таркибида эса Милинкович-Савич ва Чиро Иммобиле учрашувни ўтказиб юборишади, бу эса римликлар учун жиддий йўқотиш. Шунингдек, ярим ҳимоячи Педронинг ҳам ўйинга тайёр бўлиши ноаниқлигича қолмоқда. Бу вазиятда Мурики ва Цаканья ўзларини қанчалик кўрсата олишларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўнг қанот эса Лаццарига ишониб топширилса керак.

Сўнгги бор жамоалар мавсумолди ўртоқлик беллашуви ўтказишган ва ўйин 1-1 ҳисобида якунланган. Ҳозир эса ўртада уч очко бор. Букмекерлар "бургутлар"ни фаворит сифатида кўрмоқда, аммо бу борада фикр билдиришга шошмаган маъқул. "Сассуоло" айнан "Лацио" типидаги жамоаларга қарши қандай ҳаракат қилиш кераклигини яхши билади. Шундай экан, бизни нафақат курашларга, балки катта эҳтимол голларга ҳам бой учрашув кутиб турибди. 


"Интер" - "Кальяри"

Ҳимоячи Де Врей асосий таркибга қайтади, аммо ўнг қанотда муаммолар бор. Дармиан ва Думфрис ўйнай олишмайди. Шундай экан Инзагида фақатгина Димарко ва Д`Амброзио вариантлари қолмоқда. Шунингдек, Хоакин Корреа ҳам миланликларга ёрдам бера олмайди. Лаутаро-Жеко дуэтига алтернатив вариант ҳозирча кўринмаяпти. Марказий зонада ўза ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Бу кўпроқ Сенсининг спорт формасига боғлиқ. "Кальяри" таркибида ҳам йўқотишлар мавжуд. Ладиенто ва Рог ўйинда иштирок этолмайди, Стротман эса захирада қолдирилса керак. Собиқ жамоасига қарши Маццари ўзининг севимли 3-5-2 тактикасида ҳаракат қилиши кутилмоқда, бу ҳолатда ҳужумда бор умид Жоао Педро ва Бальде Кейта жуфтлигидан бўлади.

Охирги бор ушбу жамоалар тўқнаш келганда, беллашув тақдирини Дармианнинг голи ҳал қилганди. "Интер" бу сафар ҳам ушбу жуфтлик фаворити ҳисобланади, аммо жамоанинг тақвими анчайин оғир бўлганлигини унутмаслик лозим. Ким билади дейсиз, балки бу сафар ҳам ўйин ҳар икки томон учун оғир ўтар ва барчасини битта гол ҳал қилар.

Шунингдек, Элдор Шомуродов шарафини ҳимоя қилаётган "Рома" ўз майдонида "Специя" билан куч синашади. 


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика