

Унинг маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби 29 ёшли француз учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига йилига 20-25 миллион евро маошли шартнома таклиф қилишлари мумкин.
Команнинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. У мюнхенликлар сафида 339 та ўйинда майдонга тушиб, 72 та гол урган ва 71 та голли узатмани амалга оширган.



