Ал-Ҳусайн ФИФА президентлиги сайловида иштирок этиш учун ариза берди
15 окт 2015 18:45
Янгиликлар
Ал-Ҳусайн ФИФА президентлиги сайловида иштирок этиш учун ариза берди
Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн яна ФИФА президентлиги учун даъвогарлик қилмоқда.
Маълум бўлишича, Ал-Ҳусайн ФИФА сайловида иштирок этиш учун ариза бериб бўлган. Ташкилотнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттернинг ишдан вақтинчалик четлатилиши сайлов санасини ўзгаришига олиб келиши мумкин.
"ФИФАнинг қийин вазиятини ўзгартириш мумкин. Ҳозир ҳаётда қўллаш керак бўлган турли ажойиб ғоялар бор. ФИФА одамларнинг ишончини қайтариши керак. Бунинг учун эса етакчи лозим" - дейди Ал-Ҳусайн.
Фикрлар