

"Клубим билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномам бор. Агар келиша олсак, яна бир йил қоламан. Яқинларим Римда бахтли", - дейди 39 ёшли дарвозабон.
Рейна "бургутлар" сафига ўтган йилнинг сентябрида ўтган эди. Пеп жорий мавсум А Серия доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди.
"Лацио" икки турдан сўнг тўплар нисбатига кўра, А Серияда етакчиликни қўлга олди.



