UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Ливерпуль" етакчиларидан бирининг орзуси "Реал"га ўтиш  12 10:22Суперлига 1-турида асосий таркибларнинг ўртача ёши қандай бўлди?  4 09:54"Ливерпуль" АПЛ тарихидаги антирекорд ўрнатди  10 09:31"Каттақўрғон" таржибали дарвозабон билан шарнома имзолади  11 09:05Роналдунинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  11 08:46Баҳром Абдураҳимов Пролига жамоаси йиғинига қўшилди  13 08:37Суперлига. Бугун 2-турга старт берилади  8 08:10Трамп Эроннинг ЖЧда иштирок этиши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 07:42"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?  20 07:30Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0  52 07:15ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий постерини тақдим этди  10 06:11Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди   8 03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  19 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  194

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди Янгиликлар

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди

Теглар :  Насаф
Элит ОЧЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашуви якунланди.

ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 2-тур
НАСАФ (ЎЗБEКИСТОН) – АЛ ҲИЛОЛ (САУДИЯ АРАБИСТОНИ) 2:3
Бош ҳакам: 
Аҳмад Алали (Кувайт)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулхади Аланези, Аҳмад Аббос (иккаласи – Кувайт)
Тўртинчи расмий: Сауд Алсамхан (Кувайт)
ВАР: Абдуллоҳ Араб (Кувайт)
Ассистент ВАР: Ҳошим Алибраҳим (Кувайт)
Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Ал Абаде (Ироқ)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Маҳаллий медиа офицер: Диёр Хотамқулов
Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов 

Голлар: 0:1 – 21, Сергей Милинкович-Савич, 1:1 – 27, Сардор Баҳромов (Умарбек Эшмуродов), 1:2 – 45+2, Тео Эрнандес (Али Ал Булайҳи), 2:2 – 60, Жавоҳир Сидиқов (Умарбек Эшмуродов), 2:3 – 79, Маркос Алмейда (Сергей Милинкович-Савич)

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов (17. Суҳроб Нуруллоев, 67), 14. Шароф Муҳитдинов (10. Драган Черан, 46), 18. Ҳусайн Норчаев, 22. Игорь Голбан (9. Жавоҳир Сидиқов, 46 (71. Жавоҳир Убайдуллаев, 73)), 24. Сардорбек Баҳромов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (19. Стефан Чолович, 78), 92. Умарбек Эшмуродов

Захира: 1. Олександр Воробей, 20. Юсуф Отубанжо, 33. Баҳодир Ҳалилов, 55. Диёрбек Абдуназаров, 82. Асилбек Аманов

"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 3. Калиду Кулибали, 5. Али Ал Булайҳи (11. Кайо Сезар Лима, 72), 8. Рубен Невеш, 9. Маркос Алмейда (21. Абдуллаҳ Радиф, 90+1), 19. Тео Эрнандес, 22. Сергей Милинкович-Савич, 28. Муҳаммад Канно (16. Нассер Ал Давсари, 85), 87. Ҳасан Ал Тамбакти, 88. Ҳамад Ал Туҳайфан (24. Мотеб Ал Ҳарби, 90+1), 99. Абдуллоҳ Ал Ҳамддан (17. Муҳаммад Ал Ями, 85)

Захира: 4. Юсуф Акичек, 14. Абдулкарим Муҳаммад, 15. Муҳаммад Ал Қаҳтани, 24. Мотеб Ал Ҳарби, 25. Матё Патуйе

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. "Ал Ҳилол"да яна икки ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

85. "Ал Ҳилол"да икки ўзгариш.

79. ГОЛ! Э, аттанг, "Ал Ҳилол" "Насаф" дарвозасини учинчи марта ишғол қилди. Маркос Алмейдани ўйлаган ҳолда голни нишонлаётган пайтда қулоқларини бекитиб олишни маслаҳат берардим.

74. Неъматов рақибнинг яқин масофдан йўллаган зарбасини эгаллаб олди.

73. "Насаф"да ўзгариш.

72. "Ал Ҳилол"да ўзгариш.

70. Теонинг қўполлигидан сўнг Сидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

67. Каннонинг хавфли зарбасидан сўнг Неъматов ишончли ўйин намойиш этди.

67. "Насаф" таркибида ўзгариш.

60. ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Жавоҳир Сидиқов яккама-якка вазият Бунуни ожиз қолдирди! Умар Эшмуродовдан дубль ассист!

58. "Насаф" футболчиси томонидан йўлланган жарима зарбасини Буну қайтарди. 

57. "Ал Ҳилол" ҳужуми хавфли тус олди ва зарба билан якунланди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

51. Савич яқин масофадан қулай имкониятни бой берди.

50. Ғайбуллаев рақиб ҳужумини бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" таркибида икки ўзгариш.

Стадионда интернет билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.

Тайм якунланди.

45+2. ГОЛ! "Ал Ҳилол" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи – Тео Эрнандес.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

40. Ал Булайҳи офсайдда қолиб кетди.

36. Бозоров фол ишлатди.

32. Зарба! 35 метрлар атрофидаги масофадан зарба йўлландаи, Бунудан ишончли ҳаракат.

27. ГОООООЛ!!! Баҳромов олис масофадан аниқ зарба йўллаб, Яссин Бунуни хўрлаб ташлади. Марокашлик дарвозабон ўзбек сериалнавист режиссёрларидан бирининг эътиборига тушган бўлса, ажабмас.

21. ГОЛ! Неъматовнинг тўпни эгаллашдаги қўпол хатосидан сўнг Сергей Милинкович-Савич бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди!

16. Норчаев офсайдда қолиб кетди.

12. Эшмуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

7. Баҳромов фол ишлатди.

2. "Ал Ҳилол" илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди, Теонинг голини ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат сифатида инобатга олмади. Стадионга мухлислар кириб улгурмасидан туриб, тарк этишларини истамаймиз.

1. Ўйин бошланди. Қаршида қаршиликлар "Ал Ҳилол"га қарши қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика