

"Бўрилар" сафида гол муаллифи Андре Триндаде бўлди.
Opta Sport статистика портали хабар беришича, "Ливерпуль" бу мавсумда АПЛда 90-дақиқадан кейинги голлар туфайли бешинчи мағлубиятни қабул қилди. Лига тарихида бир мавсумда бундай кўрсаткичга эришган бирорта жамоа йўқ.
Аввалроқ мерсисайдликлар "Манчестер Сити" (1:2, 25-тур), "Борнмут" (2:3, 23-тур), "Челси" (1:2, 7-тур) ва "Кристал Пэлас" (1:2, 6-тур) дан 90-дақиқадан кейин гол ўтказиб, ютқазган эди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Ливерпуль" 48 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади, "Вулверхэмптон" эса 16 очко билан охирги ўринда қолди.



