"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди

Khoja
1 мар 2026
"Насаф" янги мавсум олдидан ўзига янги титул ҳомий топди.

"Аждарлар" Қашқадарёнинг йирик ишлаб чиқарувчи корхона "SSmart" билан келишувга эришган. 

Маълумот учун, "SSmart" ақлли телевизорлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бир қатор Суперлига жамоаларини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу жамоалар орасидан айнан "Насаф" ҳам жой олганди.





KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia