UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  111 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади

Бироздан сўнг АПЛ 10-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" — "Челси" ўйини матнли трансляцияси.

Манчестер Юнайтед – Челси 1:1

"Олд Траффорд"

Голлар: Фернандеш (70-п), Кайседо (74).

Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи, Мартинес, де Лигт, Диогу Далот, Угарте (Линделеф, 84), Каземиро, Рэшфорд (Диалло, 72), Бруну Фернандеш, Гарначо, Хейлунд (Зиркзе, 83).

Челси – Санчес, Жеймс, Колуилл, Фофана, Гюсто (Кукурелья, 46), Лавия (Фернандес, 70), Кайседо, Палмер, Нету, Мадуэке (Мудрик, 70), Жексон.

Огоҳлантириш: Гюсто (37), Угарте (42), Рэшфорд (67), Каземиро (85), Мартинес (90+3), Диалло (90+5).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 70'

Премьер-лига . 10-тур

03/11/2024, 21:30

1
:
1
Тугади

Челси

Мойсес Кайседо - 74'

Стадион: Old Trafford, 73813 томошабин

Бош ҳакам: Robert Jones

45'
90'
42'  Мануэль Угарте
45'  Диогу Дало
67'  Маркус Рэшфорд
70'  Бруну Фернандеш
73'  Маркус Рэшфорд (Амад Диало)
84'  Расмус Хойлунд (Джошуа Зиркзе)
84'  Мануэль Угарте (Виктор Линделеф)
85'  Каземиро
90'  Лисандро Мартинес
90'  Амад Диало
36'  Мало Густо
46'  Мало Густо (Марк Кукурелья)
70'  Нони Мадуеке (Михаил Мудрик)
70'  Ромео Лавия (Энцо Фернандес)
74'  Мойсес Кайседо
90'  Николас Джексон

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! МЮ ўз майдонида дуранг ўйнади. Тен Хагсиз иккинчи ўйинда ҳам манкунианликлар мағлуб бўлишмади.

90+6. УХХХХХХ!! Гарначонинг қанотдан узатмасини ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди. Акс ҳолда Зиркзе ҳисобни ўзгартириши мумкин бўлганди.

90+5. Пальмер икки рақибини алдаб, дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

90+3. Лисандро огоҳлантирилди. ВАР вазиятга аралашиб, қизил берилиши мумкинлигини кўриб чиқди. Бироқ қарор ўзгармади.

Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.

90. Брунунинг зарбаси гол бўлиши учун дарвозани қанчалик даражада катталаштириш керак экан-а? Ёки регби дарвозасини олиб келамизми)

89. ЗАРБАААААААА! Гарначонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

87. Пальмер қанотдан Онана дарвозаси томон узатма амалга оширди. Андре тўпни ушлаб олди.

84. Майдонга тушган заҳоти Зиркзе ҳужумда кўриниш берди. Ҳимоячилар бир амаллаб Жошуани тўхтатишди.

83. Нистелрой таянч ярим ҳимоячиси Угарте ўрнига Линделефни туширди. Режа - гол ўтказиб юбормаслик (шекилли).

78. ГАРНАЧОООО!! Ўткир бурчакдан Санчес дарвозасига гол урмоқчи бўлди. Зарба рақибига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

76. "Челси" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. Энцо деярли бўш дарвозага тўпни аниқ йўлантира олмади.

74. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! Кайседо тезкорлик билан ҳисобни тенглаштирмоқда!

72. Нистелрой ҳам ўйинга таъсирини ўтказишни бошлади. Рэшфорд ўйиндан олинди ва Диалло ўйинга туширилди.

71. "Челси" ўзгариш амалга оширмоқда. Лавия ва Мадуэке учун ўйин якунланди. Энцо ҳамда Мудрик миссияни бажариш учун майдонга тушмоқда.

70. ГОООООЛЛЛЛЛ!! Бруну пенальтидан ҳисобни очмоқда!


68. ПЕНАЛЬТИ! "Челси" дарвозаси томон! Санчес Хойлундга қарши фол ишлатди. ВАР вазиятга аралашмоқда.

66. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ! МЮ ажойиб ҳужум уюштирди. Бруну зарба нуқтасида турган Гарначони тўп билан таъминлади. Алехандро эса гол ургиси келмаяпти шекилли, тўпни Санчеснинг қўлига ташлаб берди. 

65. Нетунинг зарбасини Онана ушлаб олди.

59. ЗАРБАААААА! Рэшфорднинг зарбасини Санчес ушлаб олди.

55. ЗАРБАААААА! Нетунинг зарбаси "нито" кетди!

53. Рис Жеймс бурчакдан тўпни оширди. Каземиро баланд сакраб хавфни бартараф қилди.

50. Каземиронинг зарбасини рақиб қайтарди. Каземиронинг ўзига тўп келиб тушди ва Рэшфорд томон тўпни оширди. Рэши оффсайд ҳолатида қолиб кетганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. ЗАРБААААААААА! Каземиронинг узатмасидан кейин Рэшфорднинг зарбаси дарвоза тўсинини титратди.

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

42. Тезликдаги Пальмерни йиқитган Угарте огоҳлантирилди. "Челси"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

39. Рақиби дарвозаси ёнида МЮ босим уюштирди. Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли девор, Гарначонинг узатмасини ҳимоячилар, Фернандешнинг ҳаводан узатган тўпини дарвозабон қайтарди.

37. ЗАРБААААААА!! Угарте ҳужумдаги шериги Хойлунд томон тўпни оширди. Расмуснинг зарбасини посбон қайтарди. Угартега қарши фол ишлатилгани учун Гюсто сариқ карточка ишлаб олди.

35. УХХХХХХ!! Угарте марказда тўпни Пальмерга олдириб қўйди. Тўрт ҳужумчи билан ҳужумга ўтган "Челси" уч ҳимоячига қарши чиқди. Пальмер кўп вариантлари бўлишига қарамасдан зарба йўллади. Де Лигт тўпни қайтарди.

30. Пальмер бурчакдан тўпни ўйинга киритди. "Челси" ҳужумда фол ишлатди ва ҳуштак чалинди.

27. "Юнайтед" яна тезкор қарши ҳужумга чиқди. Гарначо рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқаётганда Қанот ҳаками уни оффсайдда деб баҳолади. Лекин бу вазиятда лайнсмен хато қилди. Оффсайд йўқ эди назаримда.

24. УХХХХХХ!! "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Гарначонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

22. УХХХХХХ!! "Челси" футболчиси Хойлундга нисбатан қўпол ўйнади. ВАР пенальтини кўриб чиқди. Лекин бу вазият пенальтига тортмасди.

19. УХХХХХХ!! Онананинг паси Каземирогача етиб бормади. "Челси" футболчиси эса дарвозага аниқ зарба бера олмади.

14. УХХХХХХ!!! "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Пальмер томонидан затилган тўпга аввалига Мадуэке боши билан зарба берди. Тўпни дарвоза тўсини қайтарди. Қайтган тўпга Фофана кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

9. Пальмер ҳужумда кўриниш берди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини де Лигт қайтарди.

6. Энди "Челси"нинг чап қаноти ҳужумда фаол. Пальмернинг узатмаси анчагина ноаниқ кетди.

4. "Челси" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Узатилган тўпни Онана ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика