Ўзбекистон - жаҳон чемпионатига мезболик қилади!

Aslanov Jasurbek
23 июн 2023
Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди. 


Эътиборли жиҳати, 2024-йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимиз ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий телеграм канали.

Олдинроқ, сайтимизда Ўзбекистон кейинги йил футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчилиги ҳақида хабар эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia