UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

АПЛ. "Челси" яна мағлубиятга учради Янгиликлар

АПЛ. "Челси" яна мағлубиятга учради

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Челси" баҳси бўлиб ўтди.

Тоттенхэм – Челси 2:0
26 февраль, "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"
Голлар
: 1:0 – 46 Скипп, 2:0 – 82 Кейн.

"Тоттенхэм" – Форстер, Эмерсон, Дайер, Лангле, Ромеро, Дэвис, Хейбьерг, Кулусевски (Сон Хын Мин, 79), Скипп, Кейн, Ришарлисон (Порро, 89).

"Челси" – Аррисабалага, Джеймс, Тиаго Силва (Фофана, 19), Кулибали, Чилуэлл, Зиеш (Закария, 62), Лофтус-Чик (Маунт, 62), Фернандес, Хавертц, Стерлинг (Обамеянг, 83), Жоау Феликс (Мудрик, 83).

Огоҳлантиришлар: Хавертц (45), Эмерсон (45), Зиеш (45), Дэвис (59), Маунт (74).



Тоттенхэм

Оливер Скипп - 46', Гарри Кейн - 82'

Премьер-лига . 25-тур

26/02/2023, 18:30

0
:
2
Тугади

Челси

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 61613 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
45'  Эмерсон Апаресидо
46'  Оливер Скипп
59'  Бен Дэвис
79'  Деян Кулусевски (Сон Хын Мин)
82'  Гарри Кейн
82'  Эрик Дайер
89'  Ришарлисон (Педро Порро)
19'  Тиаго Силва (Уэсли Фофана)
45'  Кай Хаверц
45'  Хаким Зиеш
45'  Хаким Зиеш
62'  Рубен Лофтус-Чик (Денис Закария)
62'  Хаким Зиеш (Мэйсон Маунт)
74'  Мэйсон Маунт
83'  Жуан Феликс (Михаил Мудрик)
83'  Рахим Стерлинг (Пьер-Эмерик Обамеянг)

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Челси" яна ютқазди. "Тоттенхэм" эса 4-ўринда янада мустаҳкам жойлашиб олмоқда.    

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

89-дақиқа. Ўзгариш! Ришарлисон ўрнига жамоанинг янги аъзоси Педро Порро майдонга тушди. 

82-дақиқа. ГООООООООЛ! Харри Кейн орадаги фарқни иккитага оширди! Бурчак зарбасидан кеийн Эрик Дайер ҳаводаги курашда устун келиб, тўпни узўоқ бурчакдаги Кейнга ўтказиб берди ва ҳужумчи қулай имкониятдан унумли фойдаланди.  

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Мэйсон Маунт қўполлиги учун карточка ишлаб олди.

73-дақиқа. Бўлди, бош ҳакам майдонга қайтди ва ўйин давом эттирилади. 

Катта эҳтимол, ҳакам техникасида яна муаммо юзага келган.

71-дақиқа. Ие, ана бўлмасам. Бош ҳакам ҳеч кимга ҳеч нима демай, трибунаостига йўл олди. Қолган ҳамма майдонда :) 

67-дақиқа. "Челси" рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти.

62-дақиқа. ЎзгаришларЗиеш ва Лофтус-Чик ўрнини Мэйсон Маунт ва Закарияга бўшатиб берди.  

59-дақиқа. Огоҳлантириш! Бэн Дэвис тўпга улгурмади ва Лофтус-Чикни йиқитди, натижада ҳакам унга сариқ кўрсатди.

52-дақиқа. Зиешнинг зарбаси кўнглидагидек чиқмади.

49-дақиқа. Кулибали Кейн билан курашда чаққонроқ чиқди ва тўпни қайтарди. 

46-дақиқа. ГООООООООЛ! Оливер Скипп ҳисобни очди! Энцо Фернандешнинг хатосидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси кучли зарба йўллади ва Кэпа қутқармади. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакамнинг бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги янради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. 

45+5-дақиқа. Ниҳоят ҳаммаси ҳал қилинди. Кай Хаверц, Эмерсон ва Зиешга сариқ билан "иш ёпилди". 

Такрорий лавҳани кўргач, Стюарт Аттуэл қарорини ўзгартирди, қизилни бекор қилди ва "Челси" футболчисига сариқ кўрсатди. 

Майдонни тарк этаётган Зиешни тўртинчи ҳакам тўхтатди ва шошмай турчи, деди. 

ҚИЗИЛ! Ҳаким Зиешга ҳакам қизил карточка кўрсатди. "Челси" бир киши кам бўлиб қолди. 

 

45+2-дақиқа. Қўшиб берилган 2-дақиқада майдон марказида Зиеш ва Ришарлисон тўқнашувидан кейин жанжал келиб чиқди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

43-дақиқа. Зиёшнинг узатмасидан кейин Стерлинг жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб, Чилвелнинг фаоллиги туфайли рақиблари тақибидан қочди ва зарба берди, Форстер қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтара олди. 

40-дақиқа. Ришарлисон чапроқдан жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. Бироқ бразилияликнинг уриниши умуман қовушмади. 

Навбатдаги тўқнашувдан кейин Эмерсон шошмасликни, у ўзига келиб олиши учун вақт кераклигига эътиборни қаратди.  

37-дақиқа. Стерлинг ва Феликс вазият яратишга уриниб кўришди, аммо ниятига ета олишмади. 

34-дақиқа. Ромеро тўп учун курашда Кай Хаверц билан тўқнашди, бир неча қадам ташлаб, ортга қайтгач, майдонга йиқилди.  

Биринчи бўлимнинг асосий вақти ортда қолди, ҳакам бирорта ҳам сариқ кўрсатмаган бўлсада кескин курашлар етарлича кузатилмоқда.  

Ана бўлмаса... Фофана ҳам оёғида оғриқ сезди ва бир лаҳза ўйин тўхтади. 

32-дақиқа. Кейн тўпни ҳамманинг устидан ташлаб, ҳужумга ўтган Ромерога етказмоқчи эдик. Бироқ Фофана бунга йўл қўймади.  

Стандартдан наф чиқара олишмади.

31-дақиқа. Калиду Кулибали рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди. Бурчак зарбаси.

29-дақиқа. Ришарлисон қарши ҳужумга қочиб кетаётган Рис Жеймсни қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

27-дақиқа. Кўплаб узатмалар орқали ташкиллаштирилган ҳужумни Эмиль Хёйберг зарба билан якунламоқчи бўлди, Фофанага тегиб тўп сал қолса дарвоза тўридан ўрин оларди — устун меҳмонларни қутқарди. 

25-дақиқа. Қайта-қайта уринган бўлсада, "аристократлар" тўпни рақиб дарвозасигача етказа олишмади. Ҳар сафар зарба йўлида ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

24-дақиқа. Бэн Чилвел аввалига тезликда ўтиб кетгандек кўринганди, аммо Эмерсон қувлаб етиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.  

22-дақиқа. Жоау Феликс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўляпти.  

21-дақиқа. Ҳакам курашишга беряпти. 

19-дақиқа. Ўзгариш! Тьяго Сильва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Фофана майдонга тушди.

"Челси" учун ёқимсиз ҳолат. Тьяго Сильва тиззасида оғриз сезиб, шифокорлар ёрдамига муҳтож. 

13-дақиқа. "Тоттенхэм"нинг хавфли ҳужуми. Кейн уни ривожлантиришда ҳам, якунлашда ҳам фаоллик кўрсатаётганди, лекин зарба беришга ҳимоячилар имкон қолдиришмади. 

11-дақиқа. Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда.  

8-дақиқа. "Челси" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатмадан кейин Дайер тўпни қайтарди. Ўз навбатида Ромеро юзини ушлаб майдонда ётибди.  

6-дақиқа. Кай Хаверц курашда ғолиб бўлди ва тўпни жамоасига қайтариб берди. 

2-дақиқа. Жоау Феликс жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо нишонда адашди.  

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика