

39 ёшли голкипер Суперлигада 20та учрашувда майдонга чиқиб, улардан 6тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Игнатий Нестеров айни пайтда Ўзбекистон чемпионатларидаги 493-ўйинини ҳам ўтказишга улгурди. Бу фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг яхши натижа ҳисобланади.

Умумий рўйхатда эса Нестеровдан юқорида фақатгина 2 киши бор: Анвар Бердиев (505) билан Асрор Алиқулов (520).



