“Динамо” “Насаф” ҳимоячисини ижарага олди

Eldor Akmurzayev
25 янв 2022, 09:45
Суперлига янги мавсуми олдидан "Динамо" жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, "Динамо" жамоаси сафига "Насаф" ҳимоячиси Жўрабек Маннонов келиб қўшилди. "Динамо" 24 ёшли футболчини "Насаф"дан бир йилга ижарага олди. Маннонов 2022 йилги мавсумни Самарқанд жамоасида ўтказади.

Маълумот учун, Жўрабек Маннонов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 20 учрашув, Ўзбекистон кубогида 5 ўйин, ОФК кубогида 3 баҳсда майдонга тушган. 2021 йил жами 28 учрашувда тўп тепган. Ўтган мавсум "Насаф" сафида Ўзбекистон кубоги соҳиби, ОФК кубоги вице-чемпионига айланган.

 





Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: "Динамо" ПФК матбуот хизмати