UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  2 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   2 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" кичик фарқ билан "Локомотив"дан устун келди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" кичик фарқ билан "Локомотив"дан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 18-тур
СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ 2:1

Голлар: Болтабоев 20, Жўрабеков 34, Туропов 64.
2 октябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов (5.Аюбхон Нўъмонов 76), 7.Санжар Рашидов (14.Даниель Насриддинов 69), 8.Жамшид Болтабоев, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов (21.Саҳоб Рашидов 61), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович (4.Элёр Орифов 76).
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 25.Нодирбек Куйбоков, 30.Диан Талхатов, 36.Элёр Собиржонов, 70.Комилжон Қаҳоров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов (4.Шаҳзод Шайманов 71), 7.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (9.Кирилл Погребняк 82), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов ( 5.Славко Дамьянович 59), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов.
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 17.Савелий Абрамов, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 23.Абдул Азиз Юсупов, 25.Жавоҳир Алижонов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Митрович 3, Шойқулов 12, Абдумўминов 17, Жўрабеков, 57, Насриддинов 90+1, Погребняк 90+3.

Сўғдиёна

Жамшид Болтабоев - 20', Шаҳбоз Жўрабеков - 34'

Суперлига. 18-тур

02/10/2020, 17:00

1
:
2
Тугади

Локомотив

Диёр Туропов - 64'

45'
90'
3'  Милан Митрович
12'  Искандар Шайкулов
20'  Жамшид Болтабоев
20'  Жасур Ҳасанов О
34'  Шаҳбоз Жўрабеков
54'  Шаҳбоз Жўрабеков
61'  Баҳодир Насимов (Саҳоб Рашидов)
69'  Санжар Рашидов (Даниэл Насриддинов)
76'  Искандар Шайкулов (Аюбхон Номанов)
76'  Марко Колакович (Элёр Орифов)
90'  Даниэл Насриддинов
17'  Жаҳонгир Абдумўминов
59'  Дилшод Комилов (Славко Дамьянович)
64'  Диёр Туропов
71'  Жаҳонгир Абдумўминов (Шаҳзод Шайманов)
82'  Азизбек Амонов (Кирилл Погребняк)
90'  Кирилл Погребняк



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Сўғдиёна" кичик ҳисобда "Локомотив"ни мағлуб этди!

90+3. Погребнякка сариқ карточка.

90+2. Темурхўжа Абдухолиқовдан хавфли зарба аммо ноаниқ.

90+1. Даниэл Насриддиновга сариқ карточка кўрсатилди

90. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди.

88. "Локо"дан хавфли ҳужум. Кетма-кет дарвоза томон берилган зарбаларни Митрович бартараф эта билди.

82. Азизбек Аманов ўрнига Кирилл Погребняк майдонга тушди.

77. Азизбек Амановнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Махарадзе бош билан дарвоза йўллади, яна дарвозабон ўз ўрнидалигини исботлади.

76. "Cўғдиёна" жамоаси таркибида ўзгаришлар: Искандар Шойқулов ўрнига Аюбхон Нўмонов, Марко Колакович ўрнига Элёр Орифов майдонга тушди.

74. "Темирйўлчилар" футболчиси қарши ҳужумга қочиб кетди. Диёр Туропов ўнг қанотдан штурм уюштириб тўпни дарвоза томон йўллади, дарвозабон ўз ўрнида.

71. "Локомотив" жамоаси таркибида ўзгариш: Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига майдонга Шахзод Шайманов тушди.

69. "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўзгариш: Санжар Рашидов ўрнига Даниэл Насриддинов майдонга тушди.

68. Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни узатди, Темурхўжа Абдухолиқовнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ


64. ГООЛ! Диёр Туропов икки ҳимоячи қуршовидан чиқиб кетди ва ҳисобни қисқартирди. "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоячиларининг қўпол хатоси туфайли Диёржон Туропов дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятда қолди ва ерлатиб зарба бериб ҳисобни қисқартирди -  - 2:1!

61. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Баҳодир Насимов ўрнига Саҳоб Рашидов майдонга тушди. 

60. Яна меҳмонлар ҳужумда. Диёр Туропов дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб зарба берди, яна Митровичдан сейв.

59. "Локомотив" жамоаси таркибида ўзгариш: Дилшоджон Комилов ўрнига майдонга Славко Дамянович майдонга тушди.

55. "Локомотив"да яхши ҳужум. Ўнг қанотдан узатилган тўп дарвозага йўналтирилди, Митровичдан сейв

54. Сўғдиёна жамоаси бурчак зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпни Илёсов муштлари билан уриб юборган бўлса қайтган тўпга биринчи етиб келган Рашидовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди

54. Шаҳбоз Жўрабеков огоҳлантирилди.

48. Жамоалар иккинчи бўлимни фаол бошлашди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

41. Насимов жуда яхши вазиятни кўкка совурди.

40. Шуҳрат Муҳаммадиевда яхши имконият бўлганди. Аммо "Сўғдиёна" посбони яхши ҳаракат қилди.

37. Абдумўминовнинг боши билан берган зарбасини "Сўғдиёна" посбони эгаллаб олди.



34. ГООООЛ! Шаҳбоз Жўрабековнинг жаримадан берган зарбаси Илёсов дарвозасидан жой олди - 2:0!

32. Жалолиддин Жумабоевнинг узоқдан берган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

28. Абдуҳолиқов рақиб жарима майдончаси ичида фаол ҳаракат қилди. Аммо якунда ушбу ҳужум бесамар якунланди.

27. Митрович ва Колакович жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетди. Давом этамиз.

26. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми. Илёсов ўз вақтида дарвозани ташлаб чиқди ва хавфни бартараф этди.

23. Меҳмонлар ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга ўтишмоқда.


20. ГОООЛ! Жамшид Болтабоев бурчакдан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига киритди - 1:0!

19. Амоновнинг берган зарбаси жуда ноаниқ.

17. Жаҳонгир Абдумўминов майдон маркази олдида Рашидовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.


14. Насимов жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

13. Мезбонлар футболчисининг етказиб берган тўпини Илёсов эгаллаб олди.

12. Искандар Шойқулов Ғуломҳайдар Ғуломовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

7. "Локо" чап қанот орқали олдинга интилмоқда.

4. Абдуҳолиқовнинг берган зарбаси жонли деворга тегди.

3. Хавфли вазияттт! Милан Митрович жарима майдончаси олдида Диёр Туроповни йиқитди. Сариқ карточка. "Қизиллик" вазият эди назаримизда.

2. "Локо" футболчилари хато қилишди. Лекин бунга "Сўғдиёна" футболчилари ҳам хато билан жавоб қайтаришди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун биз биргаликда Суперлига 18-тури доирасида "Сўғдиёна" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатамиз. 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика