UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  15 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  2 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  11 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  23

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий" Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли. Агар биринчи таймда ўйинимиз футболга ўхшаган бўлса-да, иккинчи таймда пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоамиз бутунлай "парчаланиб" кетди. Афсуски шундай бўлиб туради, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳисоб ўйинга мос эмас. Пенальтидан гол ўтказганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик ва олдинга қараб югурдик. Такрорлайман натижага бош мураббий айбдор", - дейди Муҳаммадиев.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бухоролик мухлислар ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзишмоқда. Сизнинг кетишингизни сўрашмоқда...

- Мухлислар севимли жамоаси мағлуб бўлаверса ҳар доим норози бўлишади. Сал олдин ҳам айтдим, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- "Машъал" яратиб берган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шароитлар яхши фақат майдондаги майса жуда баланд. Бу иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдирди.

- Легионерлар қачон келишади?

- Янгиликларни кузатиб борасизми? Йўллар ёпиқ бўлса қандай келишади? Авиақатновлар йўлга қўйилса келишади.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика