UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  15 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Беларусь. "Энергетик-БГУ" - "Славия" 5:0. Яхшибоевдан 2 гол+2 пас Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" - "Славия" 5:0. Яхшибоевдан 2 гол+2 пас

Беларусь чемпионатининг 15-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Славия" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Энергетик-БГУ" - "Славия Мозир" 5:0

Гол: Яхшибоев (4), Твэ (48), Яхшибоев (59), Совпель (70), Совпель (90).

"Энергетик-БГУ": Садовский - Свирепа, Мирошников, Юдчиц (Гирс, 57), Мавату - Яхшибоев, Умаров (Совпель, 52), Тве (Мусаханян, 86), Носко, Бакич - Шкурдюк.
Захира: Шорац, Атеменг, Совпель, Лесько, Диас.

"Славия Мозир": Романюк - Шевченко (Ануфриев, 62), Тымонюк, Малькевич (Теттех, 56), Раевский - Недашковский, Костров, Пантя, Нарх (Слюсар, 38), Жук - Мельников.
Захира: Ковалевский, Иваненко, Василевич, Котляров, Потапов, Сенько.

Огоҳлантириш: Костров (24), Яхшибоев (39).

Четлатиш: Бакич (26)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Дисквалификациядан олдин Яхшибоев дубль ва 2 ассист қайд этди!

1 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООЛЛЛЛ!!! Яхшибоевнинг пасидан кейин Совпель дублини расмийлаштирмоқда. Жасурдан ассистентликда дубль!

89. Недашковскийнинг жаримадан узатган тўпини Гирс қайтариб юборди.

86. Икки томон ҳам ўйиннинг тезроқ тугашини исташмоқда.

84. УХХХХХ!!! "Славия" сўнгги дақиқаларда хавфли ҳужумлар ташкил қилмоқда. Слюсарнинг узатган тўпини Теттех дарвозага аниқ йўллай билмади.

82. Трибунани нишонга олишда Мельниковга тенг келадигани бўлмаяпти. У бугуннинг ўзида 2 ёки 3 марта тўпни трибуна томон тепди. Аслида у дарвоза томон зарба йўлламоқчи эди.

80. Хавфли вазият бўлганди. Бироқ яқин масофадан Ануфриев боши билан ноаниқ зарба берди.

78. Бурчакдан узатилган тўпга Недашковский боши билан зарба йўллади. Тўпни Садовский ушлаб олди.

75. Ҳакамдан аҳмоқона қарор! Носко тўп билан кетаётган жойида фол белгиланди. Носко қандай қилиб фол ишлатганини тушунмадик.

70. ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Совпель бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!

68. Футболчиларга сув ичиб олиш учун бир дақиқа вақт берилди.

66. ЙЎҚ! Айтиш ёддан кўтарилибди. Навбатдаги турда БГУ БАТЭга қарши ўйнайди. Дисквалификация сабабли учрашувда Жасур Яхшибоев қатнаша олмайди.

63. ЗАРБАААААААА!! Гирснинг зарбаси ноаниқ кетди!! БГУнинг бир киши кам бўлиб ўйнаётганига ишониб бўлмайди.

59. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Яхшибоев икки рақибини "хот-дог"га жўнатди ва осонгина гол урди! Дубль!

53. ЗАРБААААААААА!!! Романюкдан супер сейв! Яхшибоев бир рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Юрий Романюк қийинчилик билан тўпни қайтарди. БГУнинг ўйини очилиб кетди. "Славия" ҳимояси эса парчаланди.

52. БГУ бош мураббийи кутилмаган ўзгаришга қўл урди. Баҳснинг фаол футболчиларидан бири Умаров ўз ўрнини Совпелга бўшатиб берди.

51. Маватунинг узатган тўпига Юдчиц боши билан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

48. Иккинчи бўлим ҳам ажойиб тарзда бошланди. Яхшибоев ўзининг совуққонлиги билан рақибидан тўпни олиб қўйди ва тўпни Твэ томон оширди. Франциялик футболчи эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди! 2:0!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда.

2-бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Умаровнинг соғлиғида муаммолар борга ўхшайди. У яна бир бор майдонда ётибди.

42. "Энергетик-БГУ"нинг ҳар бир стандарт вазияти хавфли вазият билан якунланмоқда. Умаровнинг узатган тўпини бу сафар ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди.

41. ЗАРБАААААААА!! Слюсарнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Садовский қайтарди. Бу супер сейв!

Учрашувда киритилган голни томоша қилинг:

39. Яхшибоев огоҳлантирилди.

38. Кутилмаганда учрашувда фаол ўйнаётган Френсис Нарх ўз ўрнини Слюсарга бўшатиб берди.

36. Умаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. ВАЙ! Умаровнинг ажойиб пасини Яхшибоев яхши тўхтата олмади. Акс ҳолда у рақиблари посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борарди.

32. ЗАРБААААААА!!! Яхшибоевнинг жаримадан узатган тўпини яна бир бор Носко дарвозага йўллай олмади.

31. УХХХХ!!! Меҳмонларнинг бурчак зарбалари жуда хавфли кўриниш олмоқда. Бу сафар Нархнинг корнердан оширган тўпи 2 марта БГУ дарвозаси томон йўлланди. Аввалига ҳимоячилар, кейинчалик дарвозабон тўпни қайтарди.

29. ЗАРБААААААААААААААААААА!! Маватунинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Яхшибоев тўпни боши билан рақиблари пости томон йўллади. Дарвозабондан яна бир сейв!

26. Ана холос! Рақибига қарши жуда қўпол ўйнагани учун Бакичга қизил карточка кўрсатилди.

24. Учрашувдаги илк сариқ карточка Костровга кўрсатилди.

21. ЗАРБААААААААА!!! Шахбоз Умаров кутилмаганда 30 метрлардан жарима тўпини тўғри дарвоза томон тепди. Романюкдан чиройли сейв!

19. ЗАРБААААААААА!!!! Нархнинг зарбасидан кейин тўп Садовский дарвозаси тўсинини титратди.

17. ЗАРБААААААААА!!!! Яхшибоевнинг бурчакдан узатган тўпи Носконинг бошига борди. Жамоа сардорининг зарбаси ноаниқ кетди.

16. Ажойиб вазият! Умаров ўз қанотида бир рақибини алдаб ўтиб, тўпни дарвоза ёнига узатганди. Ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

14. УХХХХХ!!! Жаримадан узатилган тўпга Френсис Нарх боши билан хавфли зарба йўллади. Бироз ноаниқ кетди.

12. Шахбоз Умаровга тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттиришга тайёр.

10. "Попытка - непытка"деганларидек Игор Костровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Садосвский осонлик билан ушлаб олди. 

9. Юрий Пантя чап оёғида тўпни БГУ дарвозаси ёнига узатганди. Аммо у ерда бирор жамоадоши йўқ эди.

7. Ўйин яна марказга кўчди. 

4. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!! Рақиблари хатосидан кейин Яхшибоев тўпни эгаллаб олиб, дарвозабонни алдаб ўтиб, бир ҳимоячи қўриқлаган дарвозани осонгина ишғол қилди. Бу паллада меҳмонлар сардори қўпол хатога йўл қўйди.

4. Евгений Юдчицнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Романюк ушлаб олди.

2. Илк дақиқаларда ўйин БГУ дарвозаси ёнида ўтмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни меҳмонлар дарвозага йўллай олишмади. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Мадхиялар янгради, жамоалар томонларини танлаб олишди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика