UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида  0 08:22Ўткир Юсупов "Фулад"даги дастлабки икки ўйинида Эронда ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  3 07:50Суперлига. Бугун охирги учрашувларида ғалабасиз кетаётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боради  3 07:21ЎзФҲМ томонидан ушбу вазиятда «Динамо» посбонига нима сабабдан қизил карточка кўрсатилгани тушунтириб берилди  0 07:10Лига 1. ПСЖ - "Монпелье", ПСЖ рақиб ҳимоясини тешиб ташлади  0 02:48Либертадорес Кубоги учрашуви вақтида ноҳуш ҳолат рўй берди  2 02:40Испания. "Валенсия" мағлуб бўлди, марказий ўйинда меҳмонлардан ғалаба  2 02:11Франция. Мбаппесиз ПСЖ иккинчи ўйинда 6та гол урди  1 01:42УХХХХХХ!! "Байер" 90+11-дақиқада ғалабани илиб кетди  4 00:50"Барселона" футболчиси сафдан чиқди  2 00:34"Жирона" рекорд трансферни амалга оширди  3 00:14Бум! Лукаку Италиянинг бошқа жамоасига ўтмоқда  4 23:57"Ювентус"нинг Санчо билан шартнома имзолаши учун биргина муаммо ҳалақит қилмоқда  1 23:44ЛаЛига. Туннинг марказий баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:22Эрон. "Истиқлол" пенальтилар эвазига 1 очкони қўлга киритди  2

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди Янгиликлар

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди

Ушбу мавсум "Реал" посбони Тибо Куртуа воқеалар ривожи марказида қолиб кетди.

Унга бўлган эътибор айниқса Чемпионлар Лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйиндан сўнг кучайиб кетди. Ўшанда посбон биринчи бўлимдаёқ иккита гол қўйиб юборган, танаффусдан кейин эса унинг ўрнини Альфонс Ареоля эгаллаганди. 

Шундай бўлса-да, 27 ёшли посбон "Бернабеу"да 32 йилдан буён янгиланмаётган рекорд натижани қайд этди ва энди Тибо клуб тарихига кириши учун бор йўғи 3 ўйин етарли бўлиши мумкин.

Мавсум ўртасига келиб, Куртуа бор йўғи 9та гол қўйиб юборди — ундан аввал жамоа дарвозасини қўриқлаганлар Кейлор Навас, Диего Лопес ва ҳатто Икер Касильяс ҳам бундай муваффақиятга эриша олмаганди. Сўнгги бор 1987/88 йилги мавсумда Пако Буйо "Мадрид" сафида 18-турга қадар 12тадан кам гол қўйиб юборган. Куртуанинг вазиятида "лекин" деган жойи бор... Бельгиялик ушбу вақт оралиғида Ла Лиганинг уч ўйинини — "Осасуна", "Гранада" ва "Алавес"га қарши беллашувларини ўтказиб юборган. Рекордни тўлиқлигича янгилаш учун 2020 йилда Ла Лига доирасидаги биринчи 3та ўйинда 3тадан камроқ гол ўтказиб юбориши зарур.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги баҳсларни "қироллик клуби" "Хетафе", "Валенсия" ва "Севилья"га қарши ўтказади.

Буйогача фақат Мариано Гарсия Ремон ва Хосе Аракистайн бир хил ёки камроқ гол ўтказиб юборишга муваффақ бўлган: Гарсия Ремон — икки бор: 1971/72 (11) ва 1972/73 йилларда (12), Хосе Аракистайн эса 1961/62 йилги мавсумда (11). 

Аракистайн даврида чемпионат 30 учрашувдан иборат бўларди. Гарсия Ремон эса чемпионат доирасида 34 ўйин ўтказилган вақтларда "Мадрид" дарвозасини қўриқлаган. Ушбу мавсумларнинг 3тадан 2тасида (1972/73 йилги мавсумдан ташқари) "Реал Мадрид" бош совринга эга чиққан.

Умумий ҳисобда Куртуа бу мавсум ички чемпионатнинг 15 ўйинидан 8 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Бу орада Тибо ҳамкасби Кейлор Наваснинг 2014/15 йиллар мавсуми охири ва 2015/16 йилги мавсумнинг дастлабки қисмида қайд этган 534 дақиқа "қуруқ" ўйинлик натижасини янгилашга ҳам улгурди.

Баъзи мухлисларга бу бироз ғалати эшитилса-да, Куртуа тўлиқ мавсум давомида энг кам гол ўтказиб юбориш бўйича рекордни ҳам янгилашга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бу натижа чемпионатда 10та клуб иштирок этган 1931/32 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда "Реал Мадрид" бутун мавсумда ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиққан. 

Шу билан бирга, бельгиялик дарвозабон Буйога тегишли, чемпионат доирасида қаторасига 7 "қуруқ" ўйин, рекордни ҳам янгилашга уриниб кўриши мумкин. Ҳозирча Тибо охирги икки ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиққанича йўқ — Класико ва "Атлетик" билан беллашув.

Асосийси, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан унга тўлиқ ишонмоқда. Шундай экан, Куртуа "мухлисларини" ҳайрон қолдиришда давом этиб, неча йиллик рекордларни янгилаш учун вақти ҳам, имконияти ҳам етарли.


Хориж сайтлари асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика