Камавинга ортидан "Реал"нинг яна бир асосий футболчиси жароҳат олди
23 авг 2024 17:07
Янгиликлар
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Мадрид жамоаси машғулотларини оқсоқланган ҳолда тарк этди. Бу ҳақда журналист Эду Агирре хабар бермоқда.

Кейинроқ бу маълумотни "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти тасдиқлади.
"Беллингем машғулотларда зарба қабул қилиб олди. Унинг аҳволи ўрганилмоқда", – деди италиялик мутахассис.
Ўз навбатида, "The Athletic" нашри Беллингемнинг жароҳати жиддий эмаслигини ёзди.
25 август куни "Реал" Испания чемпионати 2-тури доирасида ўз майдонида "Вальядолид"ни қабул қилади.
Камавинганинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қачон сафга қайтиши маълум
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар