Суперлига. "Пахтакор" - "Сурхон" 0:1 (Матнли трансляция)
22 авг 20:07
Янгиликлар
Суперлига. "Пахтакор" - "Сурхон" 0:1 (Матнли трансляция)
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз ҳам мумкин.
50-дақиқа. Яна фол, яна кескин ҳаракатлар. Бу сафар ҳар икки жамоа аъзоси майдонга қулади.
48-дақиқа. Майдон марказига яқин зонада фол. Аввалига Абдурауф Бўриев майдонга йиқилди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради. Орадан сониялар ўтиб эса "Пахтакор"чилар ҳам кескин ҳаракат билан жавоб беришди. Бўриев майдонда ётибди.
46-дақиқа. Ўзгариш! Шерзод Азмиддинов ўрнига Кими Мерк ўйинга қўшилди!
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45+3-дақиқа. Ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди! Ҳозирча "Сурхон" минимал ҳисобда олдинда!
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!
43-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам ўйинни чўзгани учун Мергановга биринчи бўлимнинг ўзидаёқ сариқ карточка кўрсатди!
42-дақиқа. Нодирхон Неъматхонов ишончли ҳаракат қилди ва рақиб тўп билан олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади.
40-дақиқа. Ҳожиакбар Алижонов ўз қанотидан бир рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирганди, лекин иккинчи рақиб тўпни қайтариб юборди.
38-дақиқа. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади, бироқ унинг уринишига куч етишмади.
37-дақиқа. "Пахтакор" футболчилари яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.
35-дақиқа. Огоҳлантириш! Дониёр Абдуманнопов сариқ карточкага лойиқ кўрилди!
33-дақиқа. "Сурхон" комбинация орқали рақиб дарвозасига яна хавф солишга уринди, аммо охирига паллада "шерлар" зарбага имкон қолдиришмади.
32-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар наф чиқара олишмади.
31-дақиқа. Жаримадан тўп тўғри дарвозага йўлланди ва Павел жамоасини қутқариб қолди. Зарба муаллифи - Суннатуллох Хамиджонов.
29-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонлар кипери Павел Павлюченка қарши ҳужумга қочиб кетаётган Абдуғафур Ҳайдаровни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди.
27-дақиқа. "Пахтакор" ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни уддалади.
25-дақиқа. Демак, ўйин давом этади.
Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият бермоқда!
23-дақиқа. ГООООООООЛ! Жаҳонгирбек Абдусаломов имкониятдан унумли фойдаланди ва "Сурхон"ни олдинга олиб чиқди!
Ҳакам "VAR"хонадаги ҳамкасблари билан алоқага чиқди. Йўқ, дастлабки қарор ўз кучида қолди - пенальти!
21-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичидаги курашда Абдурауф Бўриев рақибга зарба бериб юборгандек... Ҳакам дарҳол нуқтага ишора қилди.
18-дақиқа. "Пахтакор" маълум вақт тўпни ўзида ушлаб турди ва чап қанотдан олдинга ўтди, рақибларини чалғитишга уринган Достонбек Ҳамдамов тўпни марказроқдаги шеригига узатди, лекин Абдурауф Бўриевнинг узоқ масофадан амалга оширган зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.
15-дақиқа. Тошкентликлар бу сафар чапдан ҳужумга ўтишди ва тўп жарима майдончасига узатилди, лекин Абдуманнопов ҳаводаги тўпга ета олмади ҳамда бу сафар ҳам оффсайд бўлган экан.
14-дақиқа. "Сурхон" тўпни назорат қилмоқда ва ҳужум учун вариантлар излаётгандек.
11-дақиқа. "Пахтакор" ўнг қанотдан олдинга ўтди, лекин Абдуманнопов қанчалик уринмасин тўпга ўзи истагандек йўналиш бера олмади. Бу вазиятда фаол ҳаракат қилган ва рақибига бўшлиқ қолдирмаган киперни ҳам таъкидлаш лозим. Қўшимчасига, ён чизиқдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
1-дақиқа. Учрашув бошланди!
Айни дақиқага келиб ҳар икки жамоа асосий таркиблари маълум бўлиб улгурди.
"Пахтакор" — "Сурхон" 0:1
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов (23)
22.08.2024. 19:00
"Жар" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Калахўжаев, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Жалолиддин Хусниддинов
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Владимир Назаров
"Пахтакор" — 35.Павел Павлюченка, 3.Шахзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Хамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адхамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов
Захира: 12.Валидмир Назаров, 2.Бехрузбек Асқаров, 6,Муҳаммадали Ўринбоев, 8.Диёр Холматов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов.
"Сурхон" — 86.Даврон Мерганов, 3.Суннатуллох Хамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Хумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 27.Асилбек Жумаев, 66.Бехрўз Шайдулов.
Захира: 25.Максим Муркаев, 2.Бобиржон Асқаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 15.Диёр Рамазонов, 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 22.Жавоҳир Жўраев, 23.Егор Кримец, 77.Асадбек Каримов.
Пахтакор |
Суперлига. 14-тур 22/08/2024, 19:00 1
:
0
1-бўлим
|
Сурхон Жаҳонгир Абдусаломов - 23' |
Фикрлар
Darvozabon yaqqol qizil olish kerak nega bermadi