UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Пролига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  8 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  24 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  240

Суперлига. "Сурхон" 30 йилдан кейин яна "Пахтакор"ни Тошкентда мағлубиятга учратди! Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" 30 йилдан кейин яна "Пахтакор"ни Тошкентда мағлубиятга учратди!

Суперлиганинг 14-турнинг қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

"Пахтакор" — "Сурхон" 0:1
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов (23)
22.08.2024. 19:00
"Жар" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Калахўжаев, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Жалолиддин Хусниддинов
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Владимир Назаров

"Пахтакор" — 35.Павел Павлюченко, 3.Шахзод Азмиддинов (40.Кими Мерк 46), 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Хамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан (99.Улуғбек Ҳошимов 75), 17.Достонбек Ҳамдамов (6.Муҳаммадали Ўринбоев 75), 22.Умар Адхамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов 75), 33.Дониёр Абдуманнопов.
Захира: 12.Валидмир Назаров, 2.Бехрузбек Асқаров, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

"Сурхон" — 86.Даврон Мерганов, 3.Суннатуллох Хамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 7.Достонбек Турсунов (6.Беҳзод Шамсиев 68), 8.Хумоюн Шербўтаев (2.Бобиржон Асқаров 68), 10.Дмитрий Плетнёв (14.Сарвар Абдуҳамидов 88), 11.Абдуғафур Ҳайдаров (19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов 63) 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов (15.Диёр Рамазонов 88), 27.Асилбек Жумаев, 66.Бехрўз Шайдулов.
Захира: 25.Максим Муркаев, 22.Жавоҳир Жўраев, 23.Егор Кримец, 77.Асадбек Каримов. 

Огоҳлантиришлар: Павел Павлченко (29); Дониёр Абдуманнопов (35); Умар Адхамзода (90+8) — Даврон Мерганов (43); Дмитрий Плетнёв (52); Беҳзод Шамсиев (90+8).


Пахтакор

Суперлига. 14-тур

22/08/2024, 19:00

1
:
0
Тугади

Сурхон

Жаҳонгир Абдусаломов - 23'

45'
90'
29'  Павел Павлюченко
35'  Дониёр Абдуманнопов
46'  Шаҳзод Азмиддинов (Кими Мерк)
75'  Драган Черан (Улуғбек Ҳошимов)
75'  Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев)
75'  Сардор Собирхўжаев (Диёр Холматов)
90'  Умар Адҳамзода
23'  Жаҳонгир Абдусаломов
43'  Даврон Мерганов
52'  Дмитрий Плетнёв
63'  Абдуғафур Ҳайдаров (Муҳаммадали Абдураҳмонов )
68'  Ҳумоюн Шербўтаев (Бобур Асқаров)
68'  Достонбек Турсунов (Беҳзод Шамсиев)
89'  Жаҳонгир Абдусаломов (Сарвар Абдуҳамидов)
90'  Беҳзод Шамсиев


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Сурхон" сенсацион равишда "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди!

90+8-дақиқа. Огоҳлантиришлар! Бехзод Шамсиев ва Умар Адхамзода сариқ карточка билан огоҳлантирилди!

90+7-дақиқа. Алижоновнинг қанотдан узатган тўпини Кими Мерк боши билан дарвозага тўғрилаб юборишга уринди, лекин ниятига ета олмади.  

90+6-дақиқа. Ҳакам қўшиб берган дақиқалар ҳам якунига етди. Лекин ўша дақиқалар давомида ҳам паузалар бўлгани туфайли ўйин давом этади. 

90+4-дақиқа. Тўпни қўли билан ўйнаги етмагандек, Ҳошимов рақиб дарвозабонига ҳам қўполлик ишлатди. Бу эса "Пахтакор" учун қимматли вақт қўлдан чиқишига сабаб бўлмоқда.  

90+3-дақиқа. Диёр Холматов яна бир бор зарба бериб кўрди, лекин бу сафар ҳам бироз ноаниқ. 

90+1-дақиқа. "Сурхон" вакили Ходжаниязов шифокорлар ёрдамига муҳтож.

90+1-дақиқа. Алижоновнинг зарбасидан кейин тўп тўрга бориб тегди, лекин ташқи томондан

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

89-дақиқа. Дмитрий Плетнёв ўрнига Сарвар Абдуҳамидов, Жахонгир Абдусаломов ўрнига Диёр Рамазонов майдонга тушди. 

87-дақиқа. "Пахтакор"нинг бу сафарги ҳужуми ҳам самарасиз кетди. 

85-дақиқа. Қандай қилиб ва нега? Улуғбек Ҳошимов яна яхши вазиятга чиқди ва негадир ўзидан ҳам қулайроқ нуқтада турган Кими Меркка оширмаган тўпини, ҳеч бўлмаса дарвозага аниқ йўллашнида уддалай олмади.   

83-дақиқа. Улуғбек Ҳошимов ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ундан унумли фойдалана олмади. 

81-дақиқа. Диёр Холматов жарима майдончасига кирмай, зарба йўллади — бу сафар ҳам Мерганов ўз ўрнида.  

80-дақиқа. Пахтакор" тўп билан, аммо олдинга ўтишга имкон топилмаяпти. 

Узатмадан кейин жарима майдончаси ичида Кими Мерк ҳаммадан баландроқ сакради ва зарба йўллашга имкон топди, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади. 

78-дақиқа. Дониёр Абдуманноповга нисбатан фол ишлатилди. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлмоқда. 

75-дақиқа. Ўзгаришлар! Драган Черан, Сардор Собирхўжаев ва Достонбек Ҳамдамов ўрнига Улуғбек Ҳошимов, Диёр Холматов ҳамда Муҳаммадали Ўринбоев туширилди.

70-дақиқа. Қарши ҳужумни бошлаб берган Плетнёвнинг ўзи уни зарба билан якунлади. Павлюченка ўз ўрнида.

68-дақиқа. Ўзгаришлар! Достон Турсунов ўрнига Бехзод Шамсиев, Шербўтаев ўрнига Асқаров ўйинга қўшилди.  

65-дақиқа. Даврон Мерганов бу сафар ҳам ишончли ўйин кўрсатди. Дастлабки уринишда зарбани қайтарган голкипер, такрорий уринишда тўпни эгаллаб олди. 

64-дақиқа. "Пахтакор" яна олдинга ўтмоқчи бўлганди, бироқ Кими Меркда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! "Сурхон" таркибида Ҳайдаров ўрнига Муҳаммад-Али Абдураҳмонов майдонга туширилди.

60-дақиқа. Умар Адҳамзоданинг аниқ узатмасидан кейин Достонбек Ҳамдамов қулай нуқтадан зарба йўллади. Бироқ вингернинг уриниши кўнглидагидек чиқмади ва Мерганов осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

56-дақиқа. Тезкор ҳужумни Сардор Собирхўжаев гол билан якунлашга яқин эди, бироқ Мерганов бунга йўл қўймади — бурчак зарбаси. 

55-дақиқа. Шербўтаевнинг аниқ зарбасидан кейин Павлченка ишончли ўйнади. 

54-дақиқа. Алижонов тўп ўрнига Жумаевнинг оёғига зарба берди — фол. 

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Дмитрий Плетнёвга карточка кўрсатилди. 

50-дақиқа. Яна фол, яна кескин ҳаракатлар. Бу сафар ҳар икки жамоа аъзоси майдонга қулади. 

48-дақиқа. Майдон марказига яқин зонада фол. Аввалига Абдурауф Бўриев майдонга йиқилди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради. Орадан сониялар ўтиб эса "Пахтакор"чилар ҳам кескин ҳаракат билан жавоб беришди. Бўриев майдонда ётибди. 

46-дақиқа. Ўзгариш! Шерзод Азмиддинов ўрнига Кими Мерк ўйинга қўшилди!

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3-дақиқа. Ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди! Ҳозирча "Сурхон" минимал ҳисобда олдинда!

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

43-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам ўйинни чўзгани учун Мергановга биринчи бўлимнинг ўзидаёқ сариқ карточка кўрсатди!

42-дақиқа. Нодирхон Неъматхонов ишончли ҳаракат қилди ва рақиб тўп билан олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. 

40-дақиқа. Ҳожиакбар Алижонов ўз қанотидан бир рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирганди, лекин иккинчи рақиб тўпни қайтариб юборди.  

38-дақиқа. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади, бироқ унинг уринишига куч етишмади. 

37-дақиқа. "Пахтакор" футболчилари яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди. 

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Дониёр Абдуманнопов сариқ карточкага лойиқ кўрилди!

33-дақиқа. "Сурхон" комбинация орқали рақиб дарвозасига яна хавф солишга уринди, аммо охирига паллада "шерлар" зарбага имкон қолдиришмади.   

32-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар наф чиқара олишмади. 

31-дақиқа. Жаримадан тўп тўғри дарвозага йўлланди ва Павел жамоасини қутқариб қолди. Зарба муаллифи - Суннатуллох Хамиджонов.

29-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонлар кипери Павел Павлюченка қарши ҳужумга қочиб кетаётган Абдуғафур Ҳайдаровни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди.

27-дақиқа. "Пахтакор" ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни уддалади. 

25-дақиқа. Демак, ўйин давом этади.

Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият бермоқда!

23-дақиқа. ГООООООООЛ! Жаҳонгирбек Абдусаломов имкониятдан унумли фойдаланди ва "Сурхон"ни олдинга олиб чиқди!

Ҳакам "VAR"хонадаги ҳамкасблари билан алоқага чиқди. Йўқ, дастлабки қарор ўз кучида қолди - пенальти! 

21-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жарима майдончаси ичидаги курашда Абдурауф Бўриев рақибга зарба бериб юборгандек... Ҳакам дарҳол нуқтага ишора қилди. 

18-дақиқа. "Пахтакор" маълум вақт тўпни ўзида ушлаб турди ва чап қанотдан олдинга ўтди, рақибларини чалғитишга уринган Достонбек Ҳамдамов тўпни марказроқдаги шеригига узатди, лекин Абдурауф Бўриевнинг узоқ масофадан амалга оширган зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.  

15-дақиқа. Тошкентликлар бу сафар чапдан ҳужумга ўтишди ва тўп жарима майдончасига узатилди, лекин Абдуманнопов ҳаводаги тўпга ета олмади ҳамда бу сафар ҳам оффсайд бўлган экан.

14-дақиқа. "Сурхон" тўпни назорат қилмоқда ва ҳужум учун вариантлар излаётгандек.  

11-дақиқа. "Пахтакор" ўнг қанотдан олдинга ўтди, лекин Абдуманнопов қанчалик уринмасин тўпга ўзи истагандек йўналиш бера олмади. Бу вазиятда фаол ҳаракат қилган ва рақибига бўшлиқ қолдирмаган киперни ҳам таъкидлаш лозим. Қўшимчасига, ён чизиқдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.   

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 

Айни дақиқага келиб ҳар икки жамоа асосий таркиблари маълум бўлиб улгурди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика