UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  0 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  0 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  2 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  1 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  7 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  19 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  13 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди Янгиликлар

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди.

Футболчи Қатарнинг "Қатар СК" клуби билан шартнома имзолади.

Рашидов бунга қадар Португалиянинг "Насьонал" клубида ўйнаб келаётганди. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Рашидов учун Қатар бегона мамлакат эмас. У ўз вақтида "Ал Жайиш" клуби сафида ўйнаган.

Маълумот учун, "Қатар СК" 1959 йил ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги 15 000 мухлисга мўлжалланган "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ўтказади.

Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб бормоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил). Ўтган мавсумда "Қатар СК" Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушди. Қуйи лига вакили "Муайзир"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Қатар СК" Суперлигада қолишга эришганди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. "Қатар СК" 1-турни ўз уйида "Ал Дуҳаил"га қарши ўтказади.

Олдинроқ, футболчининг Қатар клубига ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика