UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  1 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  11 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  29 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  180 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  6 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  3

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин... Янгиликлар

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин...

Хабарингиз бор, эртага ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Кеча ПФЛ Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраган.

Ҳозирча янги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштироки этиши номаълумлигича қолаётганди. ПФЛ ҳам бу ҳақда расман чиқиш қилиб, агарда кимки талабларни бажармаса, унда жамоалар сони 10тага қадар қисқариши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинганди.

Ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган, аммо бизга маълум бўлишича, Суперлигада янги мавсумда 12 жамоа қатнашади. Бироқ гап шундаки, ПФЛ қуръа ташлаш маросими ҳақидаги хатни 12 жамоага эмас, балки фақатгина 11 клубга жўнатган. Булар: "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Локомотив", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум".

Маълумот ўрнида: ПФЛ клубларга юборган хатлар "Сўғдиёна"га юборилган хат почта манзили аллақачон клубни тарк этган собиқ матбуот котибаси Дилдора Холбаева номига, "Металлург" клуби бухгалтери Акмал Содиқов почтаси ва "Навбаҳор"га юборилган хат ЎФА томонидан футболдан четлатилган Расул Акрамов номидаги электрон почтага жўнатилган.

Негадир ПФЛ "Бунёдкор" клубига Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида расман хат юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигада 4-ўринни қўлга киритган ва ПФЛ қўяётган барча талабларни бажараётганди.

Қизиғи, "Бунёдкор" ПФЛнинг футболчи ва клуб ходимларининг рўйхатга олиш тартибидаги рўйхатдан ҳам ўрин олганди. Бироқ негадир Суперлигага қуръа ташлаш маросимидаги рўйхатдан тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, анчадан буён ўз таркибини кучайтираётган "Сурхон" жамоаси янги мавсумдан эътиборан Суперлигада ўйнаши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрганди.

"Сурхон" жамоасига тегишли вакиллар билан боғланганимизда, улар ҳам ҳозирча қуръа ташлаш маросимига расман таклиф этилишмаганини билдиришди. Шунингдек, жамоага таклиф этилган футболчилар айнан шу масалани кутиб туришганини маълум қилишди. "Сурхон" клуби айни пайтда жамоа келаси мавсумни айнан қайси лигада ўтказишини кутмоқда.

Қизиқ, ПФЛ нега "Бунёдкор"га расман хат юбормаган? Ёки ёдидан чиқиб қолдимикан? Ҳар ҳолда эртага "Бунёдкор" ўрнига Суперлигага "Сурхон" қатнашмаса керак. ПФЛ кетма-кет учинчи бор ўз регламенти ва спорт принципларини менсимайдиган ташкилотга айланиб улгурмагандир?

ПФЛдан мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -137   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика