

"Манчестер Юнайтед" Англия Кубогининг учинчи босқичида (АПЛ жамоалари учун илк босқич) "Брайтон"га 2:1 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа "Қизил иблислар" клубнинг 44 йил аввалги энг ёмон рекордини такрорлади.
"Opta Sport" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" 1981/82 мавсумидан бери биринчи марта Англия Лига Кубоги ва Англия Кубогининг биринчи ўйинидаёқ мағлуб бўлди,
"Қизил иблислар" аввалроқ Англия Лига Кубогида қуйи лигада вакили "Гримсби Таун"га пеналтилар сериясида мағлуб бўлган.



