UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  0 15:55ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро" (онлайн натижа)  1 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:35ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  8 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  7 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  4 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  10 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  14

2019-2020 йиллар учун ОЧЛда Ўзбекистонга 1+2 квота ажратилди Янгиликлар

2019-2020 йиллар учун ОЧЛда Ўзбекистонга 1+2 квота ажратилди

Теглар :  ОЧЛ-2019КвотаОЧЛ
2019-2020 йилларда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистонга 1+2 кўринишида йўлланмалар ажратилди.

Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан келаси икки мавсум давомида қитъанинг клублар миқиёсидаги нуфузли мусобақалари Осиё Чемпионлар Лигаси ҳамда ОФК кубогида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди ва бу ҳақда 46 та аъзо ассоциацияларини хат орқали хабардор қилди.

Унга кўра, 2019-2020 йилларда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистонга 1+2 кўринишида йўлланмалар ажратилди. Хатда қайд этилишича, мазкур йўлланмалар ОФКнинг 2017 йил 15 декабрдаги циркулярида белгилангани каби ОФК клублар ўртасидаги мусобақалар рейтингига асосланди ва бунда миллий терма жамоа натижалари 10 фоиз улушни, клубларнинг ОФК мусобақаларидаги натижалари эса 90 фоиз улушни ташкил этди.

ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар рейтинги қитъа чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубогида мамлакатлар клубларининг муваффақиятли иштирокига қараб янгилаб борилади. 2019-2020 йиллар учун квоталар ажратилган дастлабки рейтингда Ўзбекистон 43.305 рейтинг очкоси жамғарган ҳолда Осиёда 9-ўринда қайд этилди. Ғарб митақасида БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Эрондан сўнг 5-ўрин банд этилди. Бу эса Ўзбекистон чемпионининг келаси икки йил давомида ОЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олишини таъминлайди. Ўзбекистон кубоги соҳиби ҳамда Суперлигада 2-ўринни қўлга киритадиган жамоалар эса ОЧЛ саралашининг иккинчи босқичидан курашга киришиш имкониятига эга бўлишади.

Таъкидлаш жоизки, ОФК клублар ўртасидаги мусобақалар рейтингидан келиб чиққан ҳолда йўлланмаларни тақсимлаб чиқди. Қайсидир аъзо мамлакат ассоциацияси клублари бирор сабаб билан (масалан, лицензиялашдан ўта олмай) қитъа миқиёсидаги мусобақалардан четлаштирилса, йўлланмалар сонида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабдан ОЧЛ ҳамда ОФК кубоги қатнашчилари йўлланмаларининг якуний рўйхати декабрь ойи бошида ОФК томонидан эълон қилинади.



Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика