UZ

Сўнгги янгиликлар

23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  0 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  1 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  15 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  55 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  47 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  63 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади” Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади”

Ўтган мавсумни “Шўртан”да ўтказган Отабек Нарзуллаевнинг хориж клубига ўтиши ҳақида маълумот тарқади.

Вазиятга ойлдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда қуйидагиларни айтиб ўтди.

- Яширмайман, хориж клубидан таклиф бўлгани рост. Агентим ҳозирда Малайзия клубларининг бири билан музокара олиб бормоқда. Тўғриси, ўзимизнинг жамоалардан ҳам чорловлар бўлмоқда. Аммо якуний тўхтамга келиб улгурмадим. Насиб қилса ушбу ҳафтада кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим аниқ бўлади.

- “Шўртан” билан амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирда эркин агентман. Лекин ғузорликлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмади. Жамоанинг қачон йиғилиши борасида аниқ гап йўқ. Клуб вакилларининг ҳеч бири ҳозирча биз билан боғланмади. Ўйлайманки “Шўртан” бу йил про-лигада муносиб қатнашади ва яна супер лигага йўл олади.

- Тўғриси, ўтган мавсум “Шўртан” учун жуда ҳам оғир кечди. Маълум сабабларга кўра, жамоани ФИФА кучлилар сафидан четлатди. Мавсум ўртасига келиб, бундай қарор чиқарилиши жамоадаги ички муҳитга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаганди. Қолаверса жамоада юзага келган молиявий муаммолар ҳам натижанинг салбий кўриниш олишига ўз таъсирини кўрсатди.

- Агарда бу каби муаммолар юзага келмаганида, бемалол айта оламанки “Шўртан” мавсумни 8 ёки 9-ўринда якунлаган бўларди. Бундай дейишимнинг боиси таркибимизда маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Жамоавий ўйин яхши шакллантирилган. Ўз майдонимизда ҳар қандай рақибдан очко тортиб олишни ҳам уддалагандик.

- “Шўртан”нинг ўтган мавсумдаги салбий натижасини инобатга олмаганда, ўз фаолиятимдан қисман кўнглим тўлмади. Лекин таркибдаги футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатганида, кўпроқ очко жамғаришимиз эхтимолдан холи эмасди. Нима ҳам дердик бу – хаёт – дейди Отабек Нарзуллаев.    

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика