UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Шўрпахтажон Янгиликлар

Шўрпахтажон

Баҳорнинг охирги ойи кўпчиликка салбий, эҳтимол ижобий таъсирини ўтказди.

Аслида, мазкур саналар билан боғлиқ тарихий ҳодисалар йўқ эмас. Мисол учун, Колумб Америкадан кейинроқ Ямайкани кашф этган кун Ўзбекистонда ўтган мавсум кашфиётчисига айланган Хомяков чамадонини йиғиштиришига тўғри келди. Бир кун ўтиб эса у жойлашган вагонга яна икки мураббий кўч-кўронини билан чиқиб олди.

Анвар Бердиевни инобатга олмаганда, қолган икки мураббийдан юксакроқ натижа кутилганди. "Шўртан" эса "Андижон" эгаллаб турган поғонада жойлашганда ҳам биров "Нефтчи" собиқ юлдузининг мушугига "пишт" демасди.

Ғузорликларнинг имкониятини инобатга олган ҳолда "Насаф", "Пахтакор" ёки юқори ўрнилар учун курашаётган бошқа рақибларга учралган мағлубиятини нормал қабул қилиш мумкиндир, бироқ "Хоразм", "Машъал" сингари даражаси яқинроқ жамоалардан учралган мағлубиятлар ҳам клуб раҳбариятини сергаклантирган бўлса, ажабмас. Олдинда эса кучли рақиблар бўғирсоқни кутаётган тулки мисоли икки қўлини бир-бирига ишқаб туришибди.

"Андижон" мураббийи эса ҳар ҳолда қаддини букмаган ҳолда бобурийлар юртини тарк этди. Эҳтимол, қачондир яна унинг қайтишини кутиш мумкин. Хомяков Франция жаҳон чемпионатига финалига чиққан куни "бургутлар" устози сифатида таништирилди. У ўзи учун бегона бўлмаган клубни бир чақалоқнинг мустақил қадам ташлай оладиган даврига қадар – салкам 2,5 йил мобайнида бошқарди. Бу давр ичида қимматбаҳо соврини деганда, автомобиль заводи тушуниладиган Андижон иккинчи қимматбаҳо соврини – Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Икки қимматбаҳо мероснинг бир-биридан фарқи, биринчисидан нарх, иккинчиси нуфуз жиҳатдан баҳоланади.

Россиялик мутахассиснинг ушбу давр ичида барча мусобақаларда қайд этган кўрсаткичи минусга кирмаган: 72 ўйин, 26 ғалаба, 21 дуранг, 25 мағлубият. Менимча, "Андижон" учун ёмон статистика эмас.

Янги мавсум қитъа миқёсда мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган клубнинг сезиларли равишда кучайиши тахмин қилинганди. Бироқ амалда ундай бўлмади. Ҳа, таркибга бир қаторга легионерлар жалб қилинди, жумладан, Алтин Крезиу, Лука Ускокович сингари хорижликлар ижобий таассурот уйғотди. Шу билан бирга, жамоа мавсум аввалида етакчиларидан мосуво бўлди. Жумладан, таркибда мавсум давомида ҳаммадан кўпроқ майдон чимининг "жағини эзган" Бубанья билан келишувга эришилмади, унга қўшилиб марказий ҳимоядаги шериги Ильдар Маматказин ҳам "Андижон"ни тарк этди. Таянч футболчиси Фарҳод Бекмуродов "Қизилқум"ни танлади, Эсанов Россияга йўл олди ва ҳоказо. Гарчи таркиб кучсизланди дейишга асос бўлмаса-да, кучайганига сабаб излаш Пабло Пикассо суратларининг моҳиятини англашга ўхшаб кетади.

Эҳтимол, кўпчиликда Хомяковнинг "чопилиши"га ОКМКга қарши ўйинда ноҳақ белгиланган пенальтини сабаб қилиб кўрсатиши мумкин. Бироқ шуни унутмаслик керакки, "Андижон" ўша ўйинда бир эмас, нақ тўртта гол ўтказиб юборди ва майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жамоа кетма-кет бешта ўйинда ютқазди. Шу боис, фақатгина бир ҳолатни бутун бошли истеъфога сабаб сифатида кўрсатиш ноўрин.

Хомяковнинг "Андижон"ини иккинчи қаватдаги маҳорати эвазига кўплаб ўйинларни ҳал қилиб кетгани ва стандартларни асосий қуролга айлантириб олганини яхши биламиз. Ғалати томони шундаки, жамоанинг ожиз нуқталаридан бири айнан иккинчи қават эканлигини кўпгина ўйинларда, шу жумладан, ОКМКга қарши беллашувда ўтказиб юборилган голларда яққол кўзга ташланди.

Рақамлар алмадайди дейишади. Агар алдамаётган бўлса, жамоа ҳар ўйинда ўрталиқни олганда яккакурашларда 36.6%, ҳаводаги курашларда эса 43.2% устунликка эга бўлган. 

Балки Хомяковга имкон берилганда, у вазиятни изга тушириб оларди, балки йўқ, буниси менга қоронғи. Нима бўлганда ҳам, халқаро майдонда иштирок этадиган жамоа тажрибаси ундан камроқ бўлмаган мутахассисга иш таклиф қилишга уриниб кўради. Россиялик мутахассис ҳам кўп вақт уйда газета ўқиб ўтирмаса керак, эшитишимча, "Шўртан" унинг номзодини ўрганиб чиқмоқда.

"Пахтакор"да эса катта умидлар эвазига олиб келинган мураббий натижалардан кўра португал қовоғини туҳфа қилиш билан кўпроқ ёдда қолди. Афсуски, у барча рақиб мураббийларига ҳадясини тортиқ қилишга улгурмади.

Клуб матбуот хизмати Педру Морейранинг саломатлиги билан боғлиқ сабабларга кўра таътилга чиққанлиги ҳақида баёнот берди. Унинг қайтиши ёки қайтмаслиги тўғрисида аниқ маълумоттга эга эмасман. Бироқ жорий мавсум турли антирекордларни янгилаётган мураббийнинг кетиши ҳам "Пахтакор"нинг зарарига ишлаши мумкин. Хўш, нега деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Биринчидан, Европани ташлаб олис Осиёга қадам ранжида қилган мураббий билан тузилган шартнома сиз-у биз эшитганда йўтал тутиб қоладиган сумма эвазига тузилганига шубҳам йўқ. Шундай экан, битимда истеъфога масаласи кўтарилган тақдирда пойтахт клуби товон пули сифатида анча муллажирингни шитирлатиб санаб беришига тўғри келади.

Иккинчидан, "Пахтакор"нинг янгиланган таркиб асоси айнан португал истаганидек ва португалзабон ўйинчилардан бунёд этилди. Табиийки, Морейра ҳеч қандай таржимонсиз Жонатан Луис, Жонатан Лукка, Фламарион сингари футболчиларга ўз фикрларини уқдира олади. Бу эса икки тарафга ҳам қўл келади. Тил жиҳатдан яқин бўлган Риаскос билан ҳам суҳбатлашишда муаммо кўзга ташланмаса керак. Бошқа мураббий эса бу борада қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Учинчидан, клуб раҳбарияти иккаласига ҳам кўз юмган тақдирда, шу даражадаги мутахассисни олиб келишга ҳаракат қилса керак. Келишув учун эса вақт талаб этилади, келишув амалга ошмай қолиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, Педру Морейрага расман чиқиш эшиклари кўрсатилмаган бўлиши мумкин.

Хуллас, тез орада ижтимоий янги маълумотлар, янги тайинловлар, янги номлар пайдо бўлиб қолса, ажабмас. Эҳтимол, юқорида санаб ўтилган "йўловчилар" сафи кенгайиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

 

Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика