UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  8 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  3 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  9 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  4 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  1 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7

“Xuaxin-Жиззах”нинг мақсади, таркибга чақирилган футзалчилар хусусида Ойбек Абдураҳмонов нима деди? Янгиликлар

“Xuaxin-Жиззах”нинг мақсади, таркибга чақирилган футзалчилар хусусида Ойбек Абдураҳмонов нима деди?

9 октябрь куни Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади.

Жиззах вилоятининг “Xuaxin-Жиззах” клуби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Клуб трансфер ойнаси вақтида таркибни кучайтириш учун кўплаб юқори ижрочилар билан шартнома имзолади. Хўш, клуб ўз олдига қандай мақсадларни қўймоқда? Бу ҳақда клуб спорт директори Ойбек Абдураҳмонов билан суҳбатлашдик.

- Биз мавсумга тайёргарликни 5 август кунидан бошлаб Жиззахда бошладик, - дея гап бошлади Абдураҳмонов. Асосий таркибнинг 9 нафар футзалчиси терма жамоа ихтиёрида бўлгани туфайли маҳаллий ўйинчилар билан шуғулланиб турдик. Чемпионат ўйинларига яхши тайёргарлик кўрдик ва босқичма-босқич ўйин услубимизни шакллантириб бордик. Таркибимизда сезиларли ўзгаришлар юз берган

- Селекция ишларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Албатта. Селекция ишларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдик. Таркибга АГМКдан Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, “Пахтакор”дан Фарҳод Абдумавлонов, “Металлург”дан Хуншур Эркинов, “Максам-Чирчиқ”дан Элбек Тўлқиновларни таклиф қилдик. Бу йигитлар билан келишувга эришиш жараёни қийин кечгани йўқ. Биз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз.

- Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳам “Xuaxin-Жиззах”да иш бошлади. Аҳмедовни таклиф қилиш жараёнида қийинчиликлар кузатилмадими?
- Тўғриси, Аҳмедов билан келишувга эришиш осон кечгани йўқ. Лекин вилоятимиз ҳокими Эргаш Алибекович Салиевнинг шахсан ўзлари Баҳодир Аҳмедов билан музокара ўтказди. Шу инсон туфайли келишувга эришдик. Таклифимизга рад қилмасдан рози бўлган Баҳодир акага миннатдорчилик билдирамиз.

- Клубнинг асосий мақсади қандай?
- Фақат ва фақат чемпионлик учун курашамиз. Шу орқали Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиб, келгуси йилда ушбу турнирда иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу йўлда клубимиз раҳбарияти – хусусан вилоят ҳокими, хуахин цемент заводи барча шароитларни яратиб берган. Клуб номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика