"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?

Sherzod Nurmatov
22 май 2025, 12:46
"Oddschecker" таҳлилий хизмати маълумотларига кўра, ПСЖ вингери Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар ҳисобланади.

Франциялик футболчининг сўровномада ғалаба қозониш эҳтимоли – 40%.

Иккинчи ўринда "Барселона" вингери Ламин Ямаль. Ёш испанияликнинг ғалаба қозониш имконияти – 33% ни ташкил этмоқда.

Кейинги ўринларда Ямалнинг жамоадоши Рафинья ва "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ қайд этилган. Иккала ўйинчининг муваффақият даражаси 10% га баҳоланмоқда.

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Олтин тўп"га даъвогарлар бешлигини якунлади. Унинг овоз беришда ғалаба қозониш эҳтимоли – 9%.

Дембеле 31 май куни Чемпионлар Лигаси финалида Мартинесга қарши майдонга тушади. Парижликлар мавсумнинг асосий ўйинига тўлиқ таркиб билан йўл олади.

Аввалроқ "Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Oddschecker