UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  7 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  3 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди Янгиликлар

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди

Жаҳон футболидаги энг нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 сентябрь куни Париждаги муҳташам Шатле театрида ўтказилади.

"Олтин тўп" ўтган йили эълон қилинганидек, УЕФА ҳамда France Football ва L’Équipe медиакомпанияларига эгалик қилувчи Groupe Amaury ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. "Олтин тўп" мукофоти 1956 йилдан буён ҳар йили France Football томонидан топширилади ва футболчининг ажойиб ютуқлари ҳамда ноёб истеъдодини эътироф этиш учун бериладиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.

Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда 2024/25 йилги мавсум бўйича қуйидаги мукофотлар топширилади: 

Эркаклар учун "Олтин тўп", аёллар учун "Олтин тўп", Копа соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши эркак ва аёл футболчиларга), Яшин соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши дарвозабонга), Герд Мюллер соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги мавсумнинг энг яхши тўпурарига), Йохан Кройф соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийларга), шунингдек, L’Équipe ва Peace and Sport ташкилотлари томонидан ҳамжиҳатлик ҳаракатлари ёки ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга бериладиган Сократес мукофоти.

Ушбу мавсум мукофотлари учун номзодлар 6 август куни эълон қилинади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика