UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  0 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  7 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9

Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади Янгиликлар

Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади

27 май куни "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қиладиган Суперкубок учун чипталар 23 май куни сотувга чиқарилади.

"Насаф" ва "Андижон" клуби мухлислари ўз елкадошлари жой олиши кўзда тутилган секторларни аниқ ажратиб олишлари сўралади. 

Мухлислар "Бунёдкор" стадионининг "Мирзо Улуғбек" метроси яқинидаги кассалардан чипта харид қилишлари мумкин. Шунингдек, чипталар iTicket бош офиси ҳамда Ҳумо арена кассалари орқали ҳам сотилади.

Қарши ва Андижонда ҳам чипта сотилади

Тошкентдаги Суперкубок ўйинига Қарши ҳамда Андижондан ташриф буюриш истагида бўлган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Қаршидаги "Марказий" ҳамда Андижондаги "Бобур Арена" кассаларида ҳам айрим секторлар чипталари сотуви йўлга қўйилади. Бунда 3А ва 3Б секторлар чипталари Қаршида, 3Е ва 3Ф секторлар чипталари Андижонда сотувга чиқарилади.  

23 май куни ҳар икки клуб Суперлига 11-тури доирасида майдонга тушиши инобатга олиниб, мазкур ареналардаги чипталар 24-25 май — шанба ва якшанба кунлари сотилиши режалаштирилган. 

Онлайн чипта мавжуд, аммо уни ҳақиқийсига алмаштириш талаб этилади

Суперкубок учрашуви учун онлайн чипта сотиб олиш истагида бўлганлар учун шароит мавжуд. Бироқ онлайн сотувга қўйилган чипталар номақбул мақсадларда фойдаланилишининг олдини олиш учун бу каби чипта соҳибларидан финалга қадар онлайн чиптани ҳақиқийсига алмаштириб олиш сўралади. iTicket билан ҳамкорликда бунинг учун икки йўл таклиф этилади:

а) онлайн чипта харид қилганлар ўз иш режаларидан келиб чиқиб, финал беллашувига қадар Тошкентдаги 3 нуқта кассаларидан онлайн чиптани ҳақиқийсига алмаштиришлари, ёки

б) iTicket мутахассислари билан боғланиб, онлайн чипта учун ҳақиқий чиптани Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин: 

71 207 10 71

71 207 20 72 

Сир эмаски, аксар ҳолатларда онлайн чипталарни сохта йўл билан кўпайтириш орқали ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари учраб туради. Бунинг оқибатида стадионга биринчи етиб келган мухлис турникетдан ўтиб олади, сохта чиптанинг қолган нусхалари эгалари билан эса муаммолар юзага келади: улар стадионга кира олмайди. 

Шундан келиб чиқиб, стадионга кириш ҳуқуқи фақатгина ҳақиқий чипта эвазига амалга оширилади. Ортиқча вақт йўқотмаслик ёки ўйин арафасида навбатда қолиб кетмасликнинг олдини олиш мақсадида онлайн чипта харид қилган мухлислардан ҳақиқий чиптани ўйин старт оладиган вақтга қадар кассалардан алмаштириб олиш сўралади. Бунинг учун ҳар икки касса олдида онлайн чипта харид қилганлар учун алоҳида дарча фаолият кўрсатади.  

Чипта нархи ва кассанинг ишлаш вақти 

Маълумот учун, чипталар уч тоифага ажратилади. Суперкубокни CИП секторда томоша қилиш чиптаси 200 000 сўмни ташкил қилади. 1А, 1B, 1Е, 1F секторлар чипталари 100 000 сўмдан, қолган барча секторлар учун чипталар 50 000 сўмдан сотилади.

Тошкентдаги кассалар 10:00 дан 20:00 га қадар фаолият кўрсатади. Қарши ва Андижондаги кассаларда вақт чипта сотилишига қараб мувофиқлаштирилади. Шунингдек, Қарши ва Андижонда чипталар сотувининг боришига қараб, 24 май куни мазкур кассаларга қўшимча чипталар етказиб берилиши мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика