Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди
22 май 22:44
Янгиликлар
Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди
Рафинья ва "Барселона" ўртасидаги ҳамкорлик узоқ вақт давом этади.
Каталония клуби 28 ёшли вингер билан шартнома 2028 йилгача узайтирилганлигини расман эълон қилди. Янги келишувда футболчининг маоши оширилиши кўзда тутилган.
Бразилиялик футболчи ушбу мавсумда клуби ва термаси таркибида умумий ҳисобда 62 ўйинда 38 та гол урди ва 23 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар