UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  1 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  8 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  172

Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда Янгиликлар

Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда

"Насаф" билан шартномаси якунига етаётган Умид Эргашев клуб билан хайрлашди.

"Мени улғайтирган "Насаф" ФК! 

Қадрли "Насаф" клуби мухлислари ва аъзолари. Баъзида қарорларни қабул қилиш жуда қийин, лекин бу соҳамизни бир бўлаги. "Насаф" либосини 13 йил давомида кийдим. Шу 13 йил мобайнида мухлисларимиз, мураббийларимиз ва жамоадошларим билан ғалаба қозондик, йиғладик, хурсанд бўлдик ва энг муҳими биз бир ОИЛА бўлдик!

Мана сизлар билан хайрлашиш вақти келди……. Бу қарорга келиш жуда қийин бўлди!

Қашқадарё халқи ва "Насаф" мухлислари. Сизлар ҳар доим юрагимнинг энг тубида қоласизлар.

Ҳаммангиздан қайтариб бўлмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман.

Ҳаётимга ранг-баранглик олиб кирган "Насаф" клубига келаси мавсумда омад ва энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.

"Насаф"га ўхшаши йўқ!!!!!", — деб ёзди посбон ўзининг Instagram'даги саҳифасида.


Бунга қадар сайтимиз томонидан Эргашев учун мамлакатимизнинг уч клуби даъвогарлик қилгани, якунда посбон "Навбаҳор"ни танлаганини маълум қилган эдик.

Эргашев "Насаф" либосида жами 70та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 69та тўп олиб чиққан ва 24та "қуруқ" ўйин ўтказган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика